Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50490
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Руслан Нурудинов: "Бир пайтлар спортдан буткул воз кечгандим..."

Bo'limi: Новости Мира |



Яқиндагина Польшанинг Вроцлав шаҳрида бўлиб ўтган Оғир атлетика бўйича жаҳончемпионати бир умр ёдимизда қолса ажаб эмас.  Боиси, айнан ушбу чемпионатдаполвонимиз Улуғбек Алимов кумуш ва бронза медалини қўлга киритган бўлса, “Универсиада-2013” ғолиби РусланНуриддинов юртимиз оғир атлетикаси тарихида биринчи бор олтин медаль соҳибига айланди. Биз эса, фурсатданфойдаланиб чемпион Руслан билан суҳбатга  шошилдик. Очиғи, Руслан Нуриддиновни топиш осон бўлмади. У биланучрашиш учун ижодий гуруҳимиз билан Чирчиққа  отландик.   —Чемпионлик муборак, Руслан! Бу улкан ғалабангиз билан сиз тарихдан жой олдингиз. Чунки, бу ишни шу пайтгачаҳали ҳеч бир спортчимиз амалга оширолмаётганди. Сиз эса, буни уддаладингиз. — Раҳмат!Таассуротлар зўр! Биласизми, “Руслан Нуриддинов жаҳон чемпиони” деган гапни эшитганимда бир зум ҳайронбўлиб қолдим. Ҳеч нимани тушунмадим. Ўзимга келиб, мураббийларимга ва шерикларимига қарасам, улар йиғлаётганэкан. Шундагина чемпион бўлганимни англадим. Буни тушунтириб беришим қийин. Бу чиндан ҳам улкан ғалаба эди.Шу боисдан олтин медаль ва бу ютуқни ҳалқимизга бағишлайман!
— Руслан, келинг эндибошидан бошласак. Оилангиз, болалигингиз ҳақида гапириб берсангиз. Бу спортга қандай кириб келгансиз? Кимларсабабчи бўлган? — Мен 1991 йилнинг 24 ноябрда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридатуғилганман. Оилада уч ўғилмиз. Отам Шомил Нуриддинов. Айни вақтда Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишбошқарувчи бўлиб ишлайди. Онам Гулчеҳра Нуриддинова — шифокор. Акаларим эса, каттаси — компьютердастурчиси, кичиги ҳунарманд устадир. Спортга кириб келишимга акаларим сабабчи бўлишган. Адашмасам беш ёкиолти ёшда эдим, ўша вақтлари икки акам ҳам тош кўтариш билан шуғулланишарди. Мен ҳам уларга ҳавас қилиб, шуспортни танлашга қарор қилдим. Айнан улар мени оғир атлетикага ундашган. Лекин, биринчи мураббийим, марҳумМарат Гаффаров саккиз ёшимгача тош кўтаришимга қаршилик қиларди. Балки, уларнинг ўша пайтда тутган йўли менучун яхши бўлгандир. Чунки, бу спорт билан 8-10 ёшдан  кейин шуғулланиш кераклигини кейинчалик англаб етдим.Акаларим эса, турли жароҳатлар билан кейинчалик бошқа касб эгаси бўлиб кетишди.
—Буни қарангки, сизни шу спортга қизиқтирган одамлар спортни ташлаб кетишди. Бу сизга қийинликқилмадими? — Албатта, қийинчиликлар бўлди. Тошкент Олимпия захиралари коллежига ўқишгакирганимдан кейин ҳақиқий муаммоларга дуч кела бошлаганман. У ердаги мусобақа ёки машғулотларда доим энгсўнгги ўринни олардим. Ўша вақтларда оғир атлетикадан, ҳатто спортдан буткул воз кечишга қарор қилдим. Лекин,яхши одамлар туфайли яна спортга қайтдим. У ердаги таҳсил тугагач,  Андижон давлат университетига ҳужжаттопшириб, имтиҳонлардан аъло баҳоларга ўтдим. Жорий йилда магистратурада ҳам ўқимоқчийдим, лекин омадкелмади.   — Шу ўринда яна бир савол. Тош кўтаришда, умуман оғиратлетикада ҳам кўплаб қизларни учратиш мумкин. Бунга муносабатингиз? Қизларнинг бундай спорт турларидаиштирок этиши шартми? — Мен айнан оғир атлетика билан аёлларнинг шуғулланишигақаршиман. Ахир улар аёл! Эртага турмушга чиқиб, рафиқа ва она бўлишади. Лекин, қизларнинг бошқа спорт турлари,масалан гимнастика, сузиш ва шунга ўхшаш турлар билан шуғулланишларига қарши эмасман. Бу менинг шахсийфикрим.  
—  Агарда спортчи қизга уйланишингизга тўғри келса, айтайликота-онангиз шундай шарт қўйишса?.. — Биринчидан, ота-онам менинг фикримга қаршичиқишмайди, иккинчидан мен спортчи қизга кўнгил қўйганман.

Шунингдек Руслан Нурудинов мухбиримизганима учун тўйи қолдирилгани, Артур Таймазовнинг унга қандай маслаҳат бергани, нега бугунги ёш хонандаларқўшиқларини эшитмаслиги ва яқин орада қандай иш бошламоқчилиги ҳақида гапириб берди. Ушбу интервью билан"Даракчи" газетасининг 31 октябрда сотувга чиққан янги сонида батафсил танишишингиз мумкин. 


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]