Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




РУСЛАН ШАРИПОВ:"Бошимга мусибат тушганда Шогирдларимни топа олмадим"

Bo'limi: Новости Мира |


Мазмунли қўшиқ яратиш.  Бу — айтишга осон. Аммо бунинг учун қанчалик кўп ижодиймеҳнат қилиш кераклиги ижодкоргагина аён. Бугунги қаҳрамонимизга ортиқчатаъриф керак эмас! Чунки убасталаган, сайқал берган ва куйлаган қўшиқлари ҳали ҳам мухлислар тилидан тушмайди. У сабаб ўзбексанъатида янги-янги номлар пайдо бўлди ва уларнинг бари бугунги кунда ўз мухлисига эга ижодкорга айланган.Англаганингиздек, саҳифамизнинг галдаги меҳмони — Руслан ШАРИПОВ...    
 
“Илк қўшиғимтанқидга учраган”
 
   — “Садо” гуруҳи тарқалиб кетгандан сўнг, Кумуш Раззоқова“Наво” гуруҳида фаолиятинидавом эттира бошлади. Гапни шундан бошлашимдан мақсад, ижодимни айнан шугуруҳда бошлаганман-да! “Ассалому алейкум, келинглар” қўшиғини ёзиб бергандим. Шу
қўшиқ билан кўплабдавлатларга гастролга борардик. Сира ёдимдан чиқмайди, қўшиқни илк бор эшитган ҳайъат аъзолари“Ўғирланган-ку!” деб эътироз билдиришганди. Тан оламан, “Ялла” гуруҳи “Шаҳрисабз” қўшиғининг куйланишусулига ўхшаш. Аммо сўзлари ҳам, нақорат ва мусиқа томондан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Қисқаси шу қўшиқборасида қатор тортишувлар бўлган. Ўша вақтлари мусиқа билим юртининг иккинчи босқич талабаси эдим.Катта-катта бастакорлар эътироз билдиришгани ҳам ёдимда (кулади).Ахир улар қолиб менинг қўшиғимни танлаболишганди-да! Хуллас “ташриф қоғозим”га айланган қўшиғим қатор мулоҳазаларга сабаб бўлган.   
  Биласизми, ўша дамларни эсласам, кулгим келади. Сабаби, ўзбек эстрадасининг барча вакиллари иккита каттасариқ “Икарус” автобусига сиғарди. Менимча, ҳозир юзтасига ҳам жойлашиши амри маҳол (самимий кулади).
“Ҳаёт давом этар…”
 
— Ҳар бир қўшиғим фарзандимдек гап. Қалбимда ҳаммасиўзига хос ўринга эга. Аслида хонанда эдим, ўзим басталаган қўшиқларимни яқинлар даврасида куйлаб юрардим ваҳалигача куйлайман. Истаган мавзуда қўшиқ куйлашим мумкин, бу борада ирим қилмайман. Аммо бу мавзуларгаенгил ёндашаман, дегани эмас. Шеърни осонгина қўшиқ қилмайман. Иш жараёнида унга бир қанча ўзгартиришлар ҳамкиритаман. Сўзларининг ўрнини алмаштиришим, қўшимчалар қўшишим мумкин. Қисқаси, жуда инжиқ одамман.Бу феълимни мен билан ҳамкорликда ишлаганлар яхши билишади. Қўшиқдаги арзимаган хатони ҳам ҳазм қилаолмайман. Балки шунинг учун қўшиқларим сони бошқа ижодкорларникига нисбатан камроқдир. Биласизми, кўпжойларда “Дўст”, “Йўқчилик”, “Ҳаёт давом этар...” каби қўшиқларимни сўрашади, хурсанд бўламан. Демак,фақат бастакор эмас, хонанда сифатида ҳам ҳурматга лойиқ эканман.
 
“10 дақиқадаяралган қўшиқ”  
— “Эски шаҳарда ўсганман, жоним” қўшиғини ишонсангиз, ўн дақиқада ёзганман. Тоҳир Содиқовҳалигача “Қандай қилиб, қисқа вақт ичида ёзиш мумкин?” деб сўрайди. Тўғриси, бу саволга менда жавоб йўқ.Илҳом келган ва қоғоз қоралаганман, тамом! Тўғри, сўзлари содда бўлиши мумкин. Аммо 1991 йилда ёзилган бу қўшиқхалқ меҳрини қозонди ва ҳалигача хит даражасини йўқотмади. Ёзган қўшиқларимнинг умри узоқлигидан хурсандбўламан. “Бугун байрам”, “Ўзбекистон ёшлари” каби қўшиқларим ҳали ҳам халқ орасида машҳур.  
    Ўзвақтида кўплаб ёш хонандалар билан ижод қилганман. Озми-кўпми санъатда ўз ўрнини
топишларигаҳиссамни қўшганман. Масалан, Тоҳир Содиқов, собиқ “Сетора”, “Шаҳзод” ва “Хўжа” гуруҳлари. Бу рўйхатниҳали узоқ давом эттиришим мумкин. Уларнинг ижоди ва эришаётган ютуқларини кўриб фахрланаман. Лекин тан олишкерак, улар орасида энг машҳури бу — “Болалар” гуруҳи. Гуруҳга ном танлаш мунозарага сабаб бўлганди ўшанда.Чунки гуруҳ вакиллари “бу ном жуда оддий. Қолаверса, ёшимиз элликка борганида бу ном билан қандай ижодқиламиз?!” дейишганди-да! Ўшанда “Етмиш ёшли қария ҳам ўзини ёш деб билади. Ўз оғайниларига “болалар” деямурожаат қилади”, деб жавоб қайтаргандим. Сўзим ўз исботини топди. Улар ҳали ҳам “Болалар” ва ижодқилишяпти!
 
“Оиламдан кўнглим тўқ!”
 
— Бахт бу — неча қаватли уйдаяшашинг ё автомобиллар сони қанчалигида эмас, балки кўнгил хотиржамлигида. Катта бойлигим — учтақизим. Каттаси 24 ёш, ҳозирда онаси — биринчи турмуш ўртоғим Наргиз Зокирова билан АҚШда истиқомат қилади.Иккинчи оиламдан ҳам иккита қизим бор. Улар ҳозир мактабда ўқишади. Қизларимнинг мусиқа биланшуғулланишларига қарши эмасман. Аммо келгусида қайси соҳа вакили бўлиш ўзларининг ихтиёрида. Аллоҳга шукр,рафиқам ёнимда, доим мени тушунади ва қўллаб-қувватлайди! 2008 йил мен учун анчайин оғир ва синовларга бойбўлди. Шу сабаб, ҳатто бир йил давомида уйдан чиқмай ўтирдим. Рости, ижод қилишга қўлим бормади. Моддийжиҳатдан ҳам муаммоларга дуч келдим. Шукр, яқинларим кўмаги сабаб, бари ортда қолди. Бошимга мусибат тушгандаатрофимдагиларнинг асл қиёфалари намоён бўлган. Шогирдларимни топа олмасдим... Бу ҳолат кишига қанчаликоғир ботишини, менинг вазиятимга тушганлар яхши тушунади. Бугун бари изга тушди, лекин ўша воқеалардан ўзимучун етарлича катта хулоса чиқардим.   
 
“Ижоддан тўхтаганим йўқ!”

—Қаерга бормай доим “Нега ижод қилишдан тўхтадингиз?” деган саволга дуч келаман. Бунга жавобан баралла“Мен ижод қиляпман!” дейман. Аслида янги қўшиқлар ёзиш мен учун қийин иш эмас. Бир қанча қоралаб қўйганқўшиқларим ҳам бор. Уларни халққа тақдим этишдан аввал, режалаштириб қўйган катта лойиҳамни амалга оширишистагидаман. Барча ёзган қўшиқларимни янги оранжировкада “попури” қилиб куйламоқчиман. Шундан сўнггинаянги қушиқларимга навбат келади. Келаси йил 48 — мучал ёшимни қаршилайман. Айнан шу сана муносабати билан“Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастуримни тақдим этмоқчиман. Концертда янги ижоднамуналаримдан ташқари, асосан аёл хонандалар билан дуэтлар гулдастасини тақдим қиламан. Ўзбекистонхалқ артисти Насиба Абдуллаева ва Кумуш Раззоқова шулар жумласидан. Рости, концерт борасидагиғояларим бисёр. Фақат уларни амалга оширишда менга бироз вақт етишмаётгандек. Қисқаси, ҳозир ижод қилишгаиштиёқим катта! 
    Ижодимдаги танаффуснинг яна бир сабаби — бир нечта жарроҳлик операцияларинибошдан ўтказдим. Овоз пайидаги ўсимтани олиб ташлаш ва кўз жарроҳлиги шулар жумласидан.
Операциядан сўнгуч ой пичирлаб гаплашишимга тўғри келди. Овозим аввалги ҳолига
қайтгунича қатор машқларни бажаришимгатўғри келди. Бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Кўнглимни ранжитадигани — одамларнинг мен ҳақимдаги турлигап-сўзлари бўлди. Тўғри, ичкилик сабаб, кўпгина хатоларга йўл қўйгандирман. Лекин бари ортда қолди. Ўшаишларим учун ўзимни ўзим койийман! Айни кунларда соғлом турмуш тарзига асосланиб умр кечиряпман. Мақсадим эса битта – ижодга қайтиш.
 
 
Ҳадия АБДУЛЛАЕВА
суҳбатлашди
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]