Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50332
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Сайёрадаги барча музликлар эриб кетса, ерда нималар юз беради?

Bo'limi: Новости Мира |


Геологлар глобал исишнинг эҳтимолий оқибатларини башорат қилишдадавом этмоқда.

“National Geographic” журнали муаллифлари юқори ҳарорат таъсирида ер сайёрасидаги барчамузликлар эриб кетса, нима бўлади, деган саволни беради. Улар барча эҳтимолий оқибатларни ҳисоблаб чиқиб,интерфаол харитани яратди. Унда ҳар бир қитъа учун воқеаларнинг ривожланиш сценарийси кўргазмали тарзданамойиш этилган.
Олимларнинг сўзларига кўра, биринчидан, музликлар эриса, Ердагиденгизлар сатҳи тахминан 65 метрга кўтарилади. Натижада, сайёрадаги ўртача ҳарорат 14 дан 26 даражагачакўтарилади.
Шимолий Америкада Атлантика соҳили сувга ғарқ бўлади, шу жумладан,Флорида ва Мексика кўрфази соҳиллари ҳам. Шунингдек, Калифорниянинг катта қисми сув остида қолади. ЛотинАмерикасида Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес, Уругвай ва Парагвай давлатларининг соҳилбўйи ҳудудлари сувгачўкади. Африканинг сезиларли қисми жабрланмайди, аммо унинг катта қисми одам яшамайдиган ҳолатгакелади.
Ўрта ер денгизи сатҳининг кўтарилиши натижасида Мисрдаги қадимийИскандария ва Қоҳира шаҳарларининг ери ботқоқлашади. Европадаги кўплаб машҳур диққатга сазовор жойларвайрон бўлади. Лондон ва Венеция йўқолади. Нидерландия ва Даниянинг катта қисми сув остида қолади. 
Осиёда ҳозир 600 миллионта хитойлик яшаётган ҳудуд сувга ғарқ бўлади. Бангладеш ваҲиндистоннинг соҳилбўйи ҳудудлари ер юзидан ювилиб кетади. 
Австралиядамузликларнинг эриши қитъа марказида катта денгиз ҳосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, ҳозираҳолининг 80 фоизи истиқомат қилаётган соҳилбўйи ҳудудлари сув остида қолади. Антарктида эса танимайдигандаражада ўзгаради.
Экологларнинг сўзларига кўра, музликларнинг эриш жараёни қаторомилларга боғлиқ. Уларнинг орасида атмосферада иссиқхона газлари миқдорининг кўпайиш тезлиги ва бошқаларникўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, “National Geographic” нашри ҳозирча бундан унчалик қўрқиш керак эмаслигинибилдиради. Ҳозир музликларнинг эриш жараёнини бутун дунё мутахассислари кузатиб бормоқда, уларнингҳисоб-китобларига кўра, Ердаги музликларнинг ҳаммаси эриши учун беш минг йилга яқин вақт керак бўлади.


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]