Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Самарқанд ҳокими газ ва электр таъминотидаги муаммоларга қачон барҳам берилишини айтди

Bo'limi: Новости Мира |



Бугунги кунда Самарқанд вилояти аҳолисининг табиий газдан қарздорлиги 121,9 млрд. сўмни,электр энергиядан эса 78,5 млрд. сўмни ташкил қилади.
Бу хақда Самарқанд шаҳар ҳокимиА.Шукуровнинг шаҳар аҳли ва фаолларига қилган мурожаатномасида таъкидланди.

Ўзмурожаатномасида ҳоким шундай деди: “Биз ҳар куни маиший ҳаётда фойдаланаётган табиий газ ва электрэнергияси мамлакатимизнинг қимматбаҳо бойликларидан бири ҳисобланади. Мана шу бойликларни исроф қилмасдан,улардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилган коммунал хизматлар, фойдаланилган табиий газ ва электр энергиясиучун тўловларни вақтида амалга ошириш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Қишнинг қорли-қировлива изғиринли кунлари бошланиши билан табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолар, айниқсақарздорликнинг кун сайин ошиб бориши кўпчиликни безовта қилаётганлиги барчага аён. Ўз-ўзидан саволтуғилади: бу муаммолар қаердан пайдо бўлмоқда ва қачон бунга барҳам берилади? Табиий газ ва электр энергияситаъминотидаги муаммоларни бартараф этиш учун биздан биринчи навбатда электр энергияси ва табиий газдантўловларни тартибга келтириш талаб этилади.

Бугунги кунда Самарқанддафойдаланилган табиий газдан жами 137 млрд. 486 млн. сўм қарздорлик мавжуд. Шундан аҳолининг қарздорлиги 121 млрд.977. млн сўмни ташкил қилаяпти. Электр энергиясидан эса жами 94 млрд. 761 млн. сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, шунданаҳолиники 78 млрд. 526 миллионни ташкил қилади.

“Табиий газ ва электр энергиясисизнинг хонадонингизга етказиб берилгунга қадар қанчадан-қанча маблағ, ишчи кучи сарфланади. Демак, бизтабиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганимиз учун тўловларни ўз вақтида амалга оширсак, бу соҳадагикўпгина муаммоларга ўз вақтида барҳам берилади”, қўшиб қўйди ҳоким.

Шаҳарҳокимлиги томонидан бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бир мунча ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 1октябрига қадар табиий газдан 1 млрд. 452 млн. сўмлик тўловларни вақтида амалга оширмагани учун 878 та жисмонийшахс бўйича материаллар вилоят хўжалик судига кўриб чиқиш учун тақдим қилинди. Электр энергиясидан 3 млрд. 729млн. сўмдан зиёд қарздорлиги мавжуд бўлгани учун 17522 та хонадон соҳиблари жаримага тортилдилар.

Аҳамиятлиси, бу фуқаролар орасида табиий газ ва электр энергиясига ноқонуний уланганлар ҳаммавжуд. Аммо кўрилган чораларга қарамай тўловларни вақтида амалга ошириш борасида ижобий томонга силжишсезилмаяпти. Энг ёмони, худди шундай қарздорлик табиий газ ва электр энергиясидан улгуржи фойдаланаётганкорхона ва ташкилотлар, ошхонаю ресторанлар, ишлаб чиқариш тармоқларида ҳам жуда кўплаб кўзга ташланмоқда.
Муаммолар хусусида тўхталар экан, ҳоким ушбу муаммоли масалани тубдан яхшилашдаўзини асосий масъуллардан деб билишини ва муаммо ечимида мутасадди раҳбар ходимларни жалб қилган ҳолдабарча чоралар кўрилишини таъкидлади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]