Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Шаҳзода Чарльз Буюк Британия тарихидаги энг кекса шаҳзодага айланди

Bo'limi: Новости Мира |


Кеча Британия тожининг вориси Чарльз 65 ёшга тўлди ва мамлакаттарихидаги энг кекса шаҳзодага айланди. Ундан олдин бу ном 64 ёшигача тахтга ўтирмаган ва фақат 1830 йилда тожкийдирилган Вильгельм тўртинчида эди.
Уэльс шаҳзодаси ҳар сафар Британияданташқарига чиққанида ўзи билан ҳар эҳтимолга қарши мотам либосини олиб юради, деган афсона ҳам мавжуд. Шуўринда у сафарларга тез-тез чиқишини қайд этиш лозим: охирги ўн йил ичида у 99 та расмий сафарни амалгаоширган. Британия ОАВнинг қайд этишича, қирол оиласидан ҳеч ким абадий шаҳзода Чарльзникидай расмийюкламага эга эмас. Масалан, ўтган йил давомида у 657 та расмий тантанада қатнашган ва 7500 та делегацияни қабулқилган.   
Шаҳзода ҳатто ўзининг 65 ёшини ҳам уйи ва оиласидан узоқда –Шри-Ланкада нишонлашга мажбур. Бу ерда Британия ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарларинингсаммити бўлиб ўтмоқда. Олдин бундай тадбирларга Елизавета II нинг ўзи борарди, энди эса деярли ҳар сафарўғлини жўнатмоқда. Бу йил кекса қиролича Букингем саройи хизматчилари учун анъанавий рождество табрикларимаросимидан ҳам воз кечишга қарор қилган. Икки соат тик оёқда туриш, қўл бериб кўришиш ҳам энди шаҳзоданингвазифалари сирасига кирса керак.
Шу билан бирга шаҳзода ўзининг ажойиб одатларибилан ҳам ажралиб туради. Хусусан, Чарльз 44 йилдан бери ўзининг эски “Астон Мартин” автомобилида юради.Унинг гардеробида 45 йил олдин сотиб олинган ботинкалар ва шаҳзода ўттиз йилдан буён киядиган бир нечтапиджак бор. Бироқ бу вақти-вақти билан Чарльзга энг бежирим кийинадиган машҳур кишиларнинг жаҳон рейтингигатушишига халақит бермаяпти.  
Аммо бу ҳали шаҳзоданинг ҳамма “инжиқлик”лариэмас. Яқинда “Time” журнали Уэльс шаҳзодаси ўз расмий вазифаларини иштиёқсиз бажариши ва қирол бўлишнихоҳламаслигини ёзиб чиққан эди.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]