Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Шамоллашга қарши курашнинг ғаройиб усуллари

Bo'limi: Новости Мира |


Асал солинган чой, горчичниклар ва қайнаётган картошкали сувнинг буғида қилинадиган ингаляциялар –буларнинг барчаси шамоллашга қарши курашнинг самарали, аммо ягона усуллари эмас.

1-усул:Апельсиндан “типратикон” ясаш

Ўткир респиратор касалликларда пиёз ва саримсоқпиёзни ҳидлаш(ушбу сабзавотлар чиқарадиган учар моддалар, яъни фитонцидлар антибактериал таъсирга эга бўлиб, улармикробларни ўлдиради) яхши эканини ҳамма билади. Аммо ҳамма ҳам пиёз ва саримсоқпиёз ҳидини ёқтиравермайди.
Бу ҳолда ёқимлироқ ароматерапия сеансини ўтказса бўлади. Апельсинларга қуритилганқалампирмунчоқ солинг ва ҳосил бўлган “типратиканларни” уларнинг шифобахш бўйи келиб туриши учун бутунуй ичига қўйиб чиқинг. Қалампирмунчоқнинг ҳиди оғриқни қолдирувчи ва
микробларга қарши таъсирга эга,апельсин ҳиди эса бош оғриғини қолдиради, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқларни енгиллаштиради, иммунитетниоширади.

2-усул: «А-а-а» дейиш!

Отоларингологлар шамоллашдатез-тез... тилни кўрсатишни тавсия этади. Ташқаридан бу ғалати кўриниши мумкин, лекин бундай машқ лорорганларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди ва томоқдаги оғриқни камайтирган ҳолда шилимшиқ модданингчиқишига кўмаклашади.
Тилингизни чиқаринг ва 5-7 сония давомида уни иякка томон тортинг. Кейинтилни пастки тишларга босинг ва оғзингизни кенг очиб, шу ҳолатда бир неча сония туринг. Профилактикамақсадларида тилни кунига 3 марта чиқаришнинг ўзи кифоя, даволаш мақсадларида эса – 5-6
марта.
3-усул: Денгизни томоша қилиш

Касалликка қарши курашда барча воситалар яхши. Шужумладан ранг терапияси ҳам. Қадим
замонлардаёқ одамлар рангларнинг организмга турлича таъсир қилишиҳақида билган: баъзи ранглар тинчлантирса, бошқалари иш қобилиятини оширади, учинчилари эса иситма ватитроққа қарши курашади. Шу боис тана ҳарорати кўтарилганида, мовий рангга қараш, масалан, денгиз манзараситасвирланган картина ёки фотосуратни томоша қилиш фойдали. Тузаляпсиз-у, лекин ҳамон ожизликни ҳисқиляпсизми? Ўзингизни зарғалдоқ ранг билан ўраб олинг. Ушбу ранг қувват ва яхши кайфият бағишлайди.Таблеткалардан кейин жигарингиз безовта қиляптими? Унда рационга сариқ рангни киритинг.  
Айтгандай,қуёш рангларини сариқ ва зарғалдоқ мева-сабзавотлар кўринишида “ичга” қабул қилиш ҳам фойдали. Улардаиммун тизимини рағбатлантирувчи ҳамда ЎРВИ ва грипп юқиши
хавфини камайтирувчи бета-каротин моддаси ваЕ витамини кўп. 

4-усул: Нуқтага босиш

Хитойлик табиблар ҳар куни (яхшиси эрталаб) бештабиологик фаол нуқтани босишни маслаҳат беради, бунинг учун уларни кўрсаткич ёки бош бармоқ билан 2 дақиқадавомида босиш лозим – бу сизни шамоллашдан асрайди.  
Мабодо касал бўлиб қолсангиз, нуқталарни босишсизни тезда соғломлар сафига қайтаради. Шамоллашга қарши курашадиган нуқталарни топиш жуда осон: уларданбиттаси бўйиннинг орқа томонидаги чуқурчада, сочлар чегарасидан сал юқорироқда жойлашган. Яна бироз юқорроқда (чуқурчадан чиқмаган ҳолда) эса – иккинчиси. Учинчи нуқтани қошлар ўртасидан,
тўртинчисиниқошларнинг ички чеккасидан (хитойликлар қаттиқ шамоллаганда ушбу зонани уқалаш жуда фойдали эканини қайдэтади), бешинчисини эса бурун солинчакларининг ён томонларидан топиш мумкин. Жуфт нуқталарни бир пайтдабосиш лозим. 

5-усул: Сайр қилиш

Сайрлардан воз кечманг (тананинг нормал ҳароратида). 30-40дақиқа пиёда юриш бурун ва
бронхлардаги қон айланишини яхшилайди, шунингдек, бу йиғилиб қолганшилимшиқ моддани тезроқ йўтал билан чиқариб ташлаш имконини беради. Бунда ўртача жадалликда юриш лозим.Агар тезлашсангиз, нафас олишингиз бузилиб, ичингизга совуқ ҳаво кўпроқ киради ва бу соғайиш жараёниничўзиб юборади. Аммо касаллик пайтида тренажёр залида югуриш, сузиш ва терлаш тавсия этилмайди – бунингучун тўлиқ соғайишингизни кутинг. 

Шамоллашга қарши курашнинг миллий хусусиятлари:
японча усул: кунига камида 10 пиёла кўк чой ичилади;

ҳиндча усул: зираворлардан фойдаланиш,айниқса куркумадан: уяллиғланишни олади, микробларга қарши курашади ва кучли антиоксидант ҳисобланади;
итальянча усул: пицца тановул қилиш. Италияликларнинг фикрича, пиццадаги асосиймасаллиқлар –пишлоқ, тухум, кўкатлар ва помидорлар – организмнинг шамоллаш ва гриппга чидамлилигини оширади;
мексиканча усул: қалампир ва яна бир бор қалампир қўшиш! Қалампир бронхларни кенгайтиради вамикробларга қаршитаъсир қилиш хусусиятига эга. Мексикаликлар касалликнинг дастлабкиаломатларида тилларига бироз майдаланган қизил қалампир солади ва уни сув билан ичиб юборади. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]