Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Шохрух Хон: “Одамлар ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим бор”

Bo'limi: Новости Мира |


Шохрух Хон Болливуд учун ҳамиша керакли қиёфа! Унинг иштирокидаги оддийгина ролик ҳамоммалашади. Шохрух фақатгина яхши актёр эмас, балки яхши суҳбатдош ҳам. Уоддий ва эътибор талаб қилмайдиган вазиятларда ҳам одамни ҳайрон қолдираолади…

— Омаддан чарчаган пайтларингиз ҳам бўлса керак?

— Агарнолисам гунох бўлади. Аммо баъзида мувафаққиятлар ҳам одамни чарчатади. Энг ёмони — ўша пайтларда фақатолқиш ва эътирофларга жавоб беришингизга тўғри келгани боис ўзингизга вақт ажрата олмайсиз.

—Бугунги фильмларингизда ёш кўринишга интилиш кучли...

— Балки…(Кулиб), ахир ким ҳам қаришни хоҳлайди? Вазиятни баҳолаш бироз ғалати, лекин бир гап —мухлислар мени ҳамиша навқирон кўришни исташади, буни сезаман. Шу сабаб, доимо уларга ёқиш, кўнглидан жойолиш учун ҳаракат килганман.

— Назаримда, ортиқча уринишни ҳожатийўқ! Улар сизни шундоқ ҳам яхши кўришади!

—(Кулиб), бу гапни кўп эшитганман. Лекин олдинга интилмаслик табиатимга хос эмас! Қолаверса, “етарбас!” деган фикрга келиш эса ҳаётимга нисбатан хиёнатдек кўринаверади. Гаури иш жараёнида тинимсиз равишда“Бизни унутиб қўйманг!” дея такрорлайди. Тўғри, рафиқам бу гапни ҳазил тариқасида айтади. Аммо баъзида ишгашу қадар шўнғиб кетаманки, чиндан ҳам кўп нарсани унутаман. Айтмоқчиманки, меҳнат килмасдан яшолмайман.Кунлаб ухламасликка, жонимни бериб ишлашга аллақачон ўрганиб бўлганман.

— Шохрух Хонда ҳамманарса бор, дейишади...

— Шукр, бор! Лекин одамлар ҳавас қилолмайдиган, ҳатто ҳаёлигакелтирмайдиган муаммоларим ҳам бор. Ташвишларимни атрофдагилар билан бўлишгим келмайди. Чунки дард —ўзимники! Одамларга фақат табассум ва меҳрим етиб боришини истайман.

— Гаурисиз ҳаётингизниқандай тасаввур қиласиз?

— Рангсиз! Оқ-қорадек…

— Фарзандларингиз ё Гаури. Қай биринибиринчи ўринга қўясиз?

— Албатта фарзандларимни! Бу жавобим Гаурин кувонтиради. Чунки, у ҳам менитанламаган бўларди. Бора–бора фарзандларга одам жуда ҳам боғланиб қолар экан. Ва энг ёмони  - юрагингизнибир қисми меҳрга лиммо–лим бўлса, иккинчи қисми ҳавотирга тўлади.

— Ҳавотир учун асос борми?!
— Буни Болливуд қироли эмас, оддий отанинг жавоби сифатида қабул қилинг! Оддий хизматчи бўлганимдаҳам болаларимдан ҳавотир олган бўлардим.

— Сиз ва болливудчиларнинг муаммоси ҳақида ёзишларигакўникиб кетгандирсиз?

— Журналистларнинг хизмат вазифасига — ёзиш ва биз ҳақимиздаги ўзибилмаган шов-шувларни тарқатиш ҳам киради-ку (кулади)! Кўникмай илож йўқ.

— Салмон Хон биланярашувингизни кўпчилик олқишлади...

— У билан қачон уришиб қолган эканман?!Шунчаки муносабатларимизда бироз совуқчилик бор эди, холос.

— «Омадсиз“ юриш”ларим бошқаларгаберган имкониятим демакдир», деган эдингиз…

— Рост, кимнингдир омади бошқа бировнингтўхтаб туриши, кимнидир мувафаққиятсизлиги эса шеригининг шахдам қадамлар билан “юриши”га сабаб бўлади.
— Нима сизни хурсанд қилади?

— Мухлислардан миннатдорман!Фильмларимни томоша қилиш учун ўн-ўн беш рупия сарфлашади. Мен билан кўришиш учун фурсат кутишади. Уларгараҳмат айтишимнинг яна бир сабаби — мухлисларнинг эътибори туфайли гўзал актрисалар билан ишладим, энгқиммат меҳмонхоналарда яшадим, дунё кездим, севдим ва севилдим! Яратган шундай ҳаёт ато қилгани учун ШУКР!  
Биласизми?

·        Шохрух Хон йилда 5—6 маротаба Дехлига ота–онасининг қабринизиёрат қилишга боради.
·        Шохрух ва Кажол иштирокидаги «Ўғирланмаган келин» фильмигаМумбайда 700 ҳафта давомида чипталар талаш бўлган.
·        Актёрнинг банкдан оладиган ва берадиганҳисоб қоғозида ҳамиша «love, SRK» деган дастхат бўлади.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]