Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33414
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Шоколад”нинг сохта ва “оригинал”ини қандай ажратиш мумкин?

Bo'limi: Новости Мира |


$IMAGE1$

Бугун шоколад ишлаб чиқариш қандолатчиликнинг энг оммалашган йўналишига айланди. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда унинг дунёдаги истеъмоли 4 миллион тоннадан ошади. Бироқ истеъмолчиларйилдан-йилга сифати паст маҳсулотга кам пул тўлаш ўрнига, яхши маҳсулотга кўпроқ тўлашга мойилроқ бўлиббормоқда. Бу жараёнда табиийки, сифатли маҳсулотга эҳтиёж ортади. Демак, танловда адашмаслик учун эътиборнинималарга қаратмоқ жоиз. Қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз...   Ўзбекистонда шоколад истеъмоли қанча?

Норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондашоколад истеъмоли ҳар киши бошига 400 граммдан тўғри келади (стандарт шоколад плиткаси 100 гр.ни ташкил этади).Албатта, бу шоколадни севиб истеъмол қилувчи швейцарияликлар билан таққослаганда жуда ҳам кам. Уларйилига 13 кг шоколад истеъмол қилишади. Бироқ хитойликлар билан солиштирганда анча кўп, у ерда кишибошига 80-100 гр. шоколад тўғри келади.

Маълумотларга кўра, сўнгги уч йил ичидареспубликамиздаги шоколад маҳсулотлари бозори ҳам юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Асосийимпортчилар бу – Россия ва Украина. Бироқ республикамизнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган айрим шоколадмаҳсулотлари ҳам жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари бўлган Mars, Nestle, Cadbury, Ferrero Rocher каби маркаларданқолишмайди. Аммо афсус билан бош чайқайдиган бир жиҳат бор...   Сохтасини ажрата билинг!

Бугун кўпчилик ушбу маҳсулотни харид қилаётгандаҳақиқий шоколад қандай бўлиши керак, деган фикрни бошдан кечириши мумкин-у, аммо танловда барибир адашибқолмоқда.

Масалан, бир килограмм ҳақиқий шоколаднинг таннархи ўртача 12-13 мингсўмни ташкил этади. Сохта ишлаб чиқарувчилар эса бунга бор-йўғи 6 минг сўм сарфлайдилар. Сотувда эсаиккисининг ҳам нархи деярли бир хил. 13 минг сўмдан 18 минг сўмгача.   Бу ерда гапфақатгина ўзимизда ишлаб чиқарилаётган шоколад маҳсулотлари ҳақида бормоқда. Одатда шоколаднинг таркибиасосан, какао ёғидан иборат бўлади. Сўнг какао массаси, сут ва шакар қўшилади. Сохта ишлаб чиқарувчилар эсакакао ёғини “шоколадга яқинлаштирмайдилар ҳам”. Чунки ана шу какао ёғининг 1 кг 7 АҚШ долларига харидқилиб олиш керак. Бу маҳсулот фақатгина экватор чизиғидаги давлатлардан келтирилади. Шунингдек, хориждатаркибида какао 53 фоиздан кўп бўлган тақдирдагина шоколад деб аташ мумкинлиги маълум бўлди. Бироқ сохтаишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотида бу рақамнинг ўндан бирини ҳам тополмаслигингиз табиий.   “Ясама шоколад”нинг қилғиликлари

Замонавийароматизатор ва эмульгаторлар тил сезги органини, яъни одамнинг маза билиш сенсорларини жуда осонлик биланалдаши мумкин. Маълумки, ҳозирда шоколад таъмини берувчи кимёвий  моддалар жуда кўп, уларни оддийистемолчи деярли фарқлай олмайди. Аммо мазасини келтиргани билан ошқозонни, одам танасини алдаб бўлмайди.Хусусан, какао ёғи 33 градусда тўлиқ эриб кетади, соғлом одам организмидаги 36,6 градус бунга етарли. Бошқаўсимлик ёғидан олинган ёғлар эса 39 дан 54 градусгача тўлиқ эрийди. Демак, ана шундай ёғлардан тайёрланадиган“ясама шоколад” ошқозонда тўлиқ эримайди ва турли касалликларга олиб келиши мумкин.   Хориж тадқиқотидан

Яқинда Калифорнияуниверситети олимлари ўзларининг далил-исботларини тақдим этишди: 20 кишининг бир қисмига кунига тахиршоколад, иккинчисига эса таркиби паст шоколад берилди. Натижа икки ҳафтадан кейин маълум бўлди: биринчигуруҳ қатнашчиларнинг артериялари кенгайиши 13 фоизга яхшиланган. Олимларнинг фикрича, қонда флаваноидлармиқдорининг ошиши сабабли артерияларнинг кенгайиши яхшиланади.   Мутахассис фикри

Гулноза Исакова, шоколад фабрикаси бош технологи
Шоколадни кесганда унинг қўйма ён деворлари одатда қалин бўлиши керак. Плиткалишоколадларни синдирганда эса ўзига хос қарс этган товуш тиниқ ҳолда эшитилиши лозим. Шунингдек, у оғизда тезэриб кетиши ва ҳақиқий шоколадлардан доимо шоколад ҳиди келиб туриши керак. Эскирган маҳсулотнинг эсамазаси айнигани тез билинади. Бундан ташқари, уни истеъмол қилганда кўнгилни беҳузур қилади. Шунингдек,одатда, шоколад 18-20 градусда қуруқ ва салқин жойда 6 ойдан 1 йилгача сақланиши керак. Шоколадга сут қўшилганбўлса, сақланиш муддати - 3 ой.   Ҳар нарсанинг меъёри бор
Насиба Эшонқулова, шифокор

Маълумки, шоколад инсонкайфиятини кўтариш билан бирга одамга куч-қувват бағишлайди. Айнан шундай хислатларни улашадиганшоколаднинг бўлажак оналар орасида ҳам ўрни беқиёсдир. Шуни айтиш жоизки, шоколад инсон организми учун энгкеракли минералларга ҳам бой. Бундан ташқари, шоколадда флавоноид (табиий бирикмалар) қўшимчаси ҳам мавжуд.Бундай аралашма организмда иммунитет тизимини кучайтиради. Маълумотларга кўра, шоколад таркибидагифлаваноллар мияда қон айланишини яхшилайди. Бироқ асалнинг ҳам ози шифо, деганларидек, шоколад борасида ҳаммеъёрни ушлаган маъқул.   Шоколаднинг плюс-минуслари
Шоколад меҳнати оғир, катта жисмоний куч сарфлайдиган касб соҳибларининг асосийтаомига киритилгани бежиз эмас. Аммо мутахассислар шоколад организмга фақатгина фойда келтириши учун қорава энг муҳими, сифатли шоколадларни танлашни маслаҳат беришади. Аҳамият берсангиз, шоколад плиткасикатакларга бўлинган бўлади. Шоколад фойда қилиши учун кунига шу катакчалардан иккитасини истеъмолқилсангиз бас. Шоколад меъёри ва сифати саломатлигингиз учун хизмат қилишини доим ёдда тутинг. Албатта,шоколадни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Унинг меъёрдагимиқдори катта ёшли одамлар учун ҳафтасига юз граммдан тўғри келади. Аччиқ шоколадни кўпроқ еса ҳам бўлади.Шунингдек, у инсонни оздириш хусусиятига ҳам эга.   Биласизми?
Француз шоколад устаси Француа Луи Кайе 1819 йили қаттиқ шоколад тайёрлашниўрганади. Кайенинг саъй-ҳаракатлари сабабли тез орада Швейцария "ширинлик тараққиёти"нинг марказигаайланди. 1830 йили Шарл-Амеде Колхер ёнғоқли шоколадни, 1876 йили Даниел Петер сутли шоколадни ўйлаб топади. 1828йили голландиялик Конрад ван Хоутен бу соҳада янги саҳифа очади, яъни, какао кукунини сиқиб, ундан какао ёғиолишни кашф этди. Бу ихтиро ҳозирги кунда ҳам шоколад ишлаб чиқаришнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.   Сарвар САФАРОВ тайёрлади
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]