Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33404
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Стресс ва чарчоққа қарши қандай курашиш мумкин?

Bo'limi: Новости Мира |



Ҳар куни минглаб одамлар асабийлик, руҳсизлик ва беҳолликдан шикоят қилиб, шифокоргамурожаат этади.
Буларнинг барчаси олдин толиқиш деб номланган касаллик белгиларибўлиб, ҳозир у стресс деб аталади. Ном ўзгарди, бироқ моҳияти ўзгаргани йўқ: одамни ҳеч нима қувонтирмайди вау ҳеч нима қилгиси келмайди.  
Италиялик шифокорлар узоқ давом этадиганстресснинг 10 та аломатини аниқлади. Бу белгиларни 6 ой давомида ҳис қиладиган одамлар уйқу касалининг ёкисурункали чарчоқнинг қурбонига айланиши мумкин. Огоҳлантирувчи сигналларгақуйидагилар киради:  Ҳеч қандай сабабсиз 3-4 кун давом этадиган тана ҳароратининг 37,5даражагача кўтарилиши;
Бўйиндаги оғриқ ҳисси;
Томоқоғриғи;
Эрталаблари бош оғриғи;
Диққатни жамлайолмаслик;
Фикрлаш фаолиятининг сусайиши. Суҳбат чоғида фикрлар тизгинини йўқотибқўйиш;
Қаттиқ асабийлашиш, кайфият устидан назоратнинг йўқотилиши;
Кўриш қобилиятининг ёмонлашиши;
Фаромушхотирлик; Уйқунинг бузилиши.   Стресс – бу, аввало, нафақат инсонорганизмининг, балки бутун шахснинг чарчоғини англатади. Хўш, бизни чарчоққа нималар олиб келади?   Биринчидан, биз доимий равишда зарарли омиллар таъсири остидабўламиз. Уларга шовқин, никотин, алкоголь, кофеин, машиналар чиқарадиган газ ва бошқалар киради.
Иккинчидан, биз нотўғри турмуш тарзини юритган ҳолда, зўриқамиз ва қаттиқ толиқамиз.Шунингдек, буларга тўйиб ухламаслик, қўшимча иш ва нотўғри овқатланиш ҳам бунга қўшимча бўлади. Руҳшунослардоимий тарзда шошиб ва руҳий тангликда яшайдиган одамларнинг чарчоғи шунчаки жисмоний иш қиладиганодамларнинг чарчоғидан кучлироқ бўлишини исботлаган.
Меъёрларга бўлинган жисмонийюклама сурункали чарчоққа қарши курашиш усулларидан бирига айланиши мумкин. Масалан бунга сузиш, югуриш,рақслар, теннис ва, умуман, спортнинг ўзингизга ёқадиган исталган тури кириши мумкин. Дам олиш ва бўшашиш стрессни енгишнинг иккинчи усулига айланиши мумкин. Кучингиз етмайдиганмажбуриятларни олманг ва сизни бемажол қиладиган ишга қўл урманг. Ҳордиқ ҳаммага зарур, шу боис ўзингиз учунбироз бўш вақт топинг ва уни ўз қизиқишларингиз билан тўлдиринг. Шунингдек, асабларнинг чигалини ёзишни ҳамўрганишингиз керак. Бунда сизга йога, медитация, тоза ҳаводаги сайрлар, гўзалликдан баҳраманд бўлиш,осойишта мусиқа ёрдам беради. Шу билан бирга, уйқу ва овқатланишни ҳам меъёрлаштириш лозим.
Агар компьютерда ишласангиз, кўзингиз ва экран орасидаги масофа 40 сантиметрга яқин бўлиши зарур.Стул суянчиғининг эгилган жойи умуртқангизга тўғри келиши керак. Агар кўп ёзсангиз, унда сиз учун суянчиғибироз олдинга эгилган стул қулайроқ бўлади. Агар ўқисангиз ёки телефонда гаплашсангиз, сизда орқага ястанибўтириш имконияти бўлиши лозим. Бўйин, елка ва белдаги зўриқишни олишга тирсакқўйгичлар ва оёқ остигатагликлар ёрдам беради.   



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]