Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50296
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Сурхондарёда доимий иш жойига эга бўлмаган 47 минг нафар одам рўйхатга олинган

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашинингнавбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида вилоят иқтисодиётини ривожлантиришда йўл қўйилаётганкамчиликлар, ечилмай келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Вилоятда 2013 йил якунларига кўра 66 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилиши кутилмоқда. Лекин 47 мингнафар одам доимий иш жойига эга бўлмаган шахс сифатида рўйхатга олингани бу муаммо жойларда ҳали-беридолзарб бўлиб қолаётганини кўрсатади. Мисол учун, жорий йилда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битирибчиққан 43 минг нафардан ортиқ йигит-қизнинг 32 минг 700 нафари ишга жойлаштирилгани албатта қониқарли эмас.
Бу масалага алоҳида урғу бериб, давлатимиз раҳбари шу йил Конституция кунига бағишланган йиғилишдаайтган фикрларини яна бир бор эслатиб ўтди. Яъни, катта ҳаётга қадам қўяётган фарзандларимизни иш билантаъминлашдек муҳим вазифа замирида қанча-қанча ёшларимизнинг тақдири, уларнинг эртангикуни, орзу-интилишлари мужассам эканини таъкидлади.

Болаларимизга ўз билим ва қобилиятини рўёбгачиқариши, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши учун шароит яратиб бериш – давлат ва жамиятимизнинг,барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Бундай ўта муҳим масалага масъулиятсизлик билан қараш – ёш авлодимизолдида, келажак олдида хиёнат қилиш демакдир. Буни ҳеч ким ҳеч қачон эсидан чиқармаслиги керак. Мен бунинафақат истайман, балки талаб қиламан, деб уқтирди Ислом Каримов ва ўз фикрини давом эттирибқуйидагиларни баён этди.

Мен тушунаман – болаларга ёқадиган, уларнинг кўнглига мос тушадиганзамонавий иш топиб бериш осон эмас, лекин бу йўлда айни шу масала учун мутасадди бўлган раҳбарлар бошқотириб ишлайдиган бўлса, кўп нарсага эришиш мумкин.

Юртимиз обод бўлсин, деганда, аввало одамлар ишбилан банд бўлсин, деган даъватни ҳам тушунамиз. Айни шундай ҳаётни бахтли ҳаёт деймиз. Биз ҳозирги пайтдашу йўлдан боряпмиз. Бизга 90 йилларда қандайдир менсимасдан қараганлар ҳам бугун амалга ошираётганишларимиз, жумладан, ёшларимиз учун яратиб берилаётган имкониятларимизга, уларнинг амалий натижаларигатан бермоқда.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]