Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50262
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?

Bo'limi: Новости Мира |


Тарвуз мамлакатимиз полиз экинлари қадим замонлардан бери етиштирилади. Ўзбекистон ўзининг ширин таъмли ваажойиб шифобахш хусусиятларга эга полиз маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Бу ҳақда “Халқ сўзи”нашри ёзади. Тарвузнинг этида глюкоза, фруктоза ва сахароза кўринишида тўпланадиган 12 фоизгача енгилўзлаштириладиган қандлар мавжуд. Шунингдек, унда C, B1, B2, A, фолий кислотаси, пектин моддалари, каротиноидлар,калий тузлари, темир, магний ва кальций моддалари, аминокислоталар ҳам бор.

Тарвуз қадимдан доривоситаси сифатида қўлланиладиОлим табиб Маҳаммад Аъзамхоннинг “Буюк уммон” асарида тарвузнинг этинийилнинг иссиқ даврида пайдо бўладиган куйдирувчи безгакда фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади.Тарвузни жигар касалликларида, қон қуюлиб қолишида ва организмдан шлакларни чиқаришда қўллашган. Ўртаасрларда араблар “агар тарвуз мунтазам равишда овқатдан олдин тановул қилинса, баданни тозалаш ва ундагикасалликларни олиб чиқиш” хусусиятига эга бўлиши ҳақида гапиришган. Қадимги ҳинд табиблари санскрит ёзмаманбаларида тарвуз бутун организмни юмшатиши ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида яхши эканини таъкидлашади.
Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари замонавий тиббиётда ҳам қўлланади

Хусусан,тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, тарвуз таркибидаги фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддаларбилан биргаликда склерозга қарши таъсир кўрсатар экан. Тарвузнинг суви артрит, подагра, ичак касалликлари,атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти юрак ва буйраккасалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмданортиқча суюқлик ва шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандларбилан ҳам таъминлайди. 

Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб турмасданкечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 кг гача тарвуз тановулқилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди. Шифобахш озуқа сифатида камқонликдақўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхшиўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин. 

Айтиш жоизки, полиз экинлариниетиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларигасалбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар санитария-эпидемиология хизматларитомонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади. Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардантегишли сертификат бор-йўқлигини сўранг. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]