Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50477
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Темир йўл 9 ойда капитал таъмирлаш ишларига 219,5 млрд.сўм маблағ сарфлади

Bo'limi: Новости Мира |


“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компаниясида 2013 йилнинг тўққизойлик ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.   Унда ишлаб чиқариш вамолиявий фаолият якунлари, тармоқ корхоналарининг 2013-2014 йил кузги-қишки тайёргарлиги ҳамда компаниянинг 2014йил бизнес-режаси муҳокама қилинди. Бу хақда компания матбуот хизмати хабар беради.   Мажлисда 2013 йилда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, инвестиция сиёсатиниамалга ошириш, компания иқтисодий барқарорлигини таъминловчи барча кўрсаткичларни бажарилиши ва сифаткўрсаткичларининг яхшиланишини таъминлаш, “Ангрен-Поп” электр­лаштирилган темир йўл линияси қурилишиниташкиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилган кенгкўламли ишлар, ютуқлар, камчиликлар ҳамда уларнинг сабаб ва омиллари чуқур ва холисона таҳлил қилинди.   2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида компания станцияларидан 47,6млн.тонна юк ортилиб, 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 млн.тоннадан ортиқ юклар ўз манзилларига етказилибқўйилди ва ўсиш 103,7 фоизни ташкил этди. Юкларни ортиш ҳажми суткасига 174,6 минг тоннани ташкил этиб, 2012 йилҳисобот даврига нисбатан 7 минг тоннага кўпайди ва 104,1 фоизни ташкил этди.   Қайд этиб ўтилган ташишларни амалга ошириш натижасида ҳисобот даврида юк айланмаси ҳажмиўтган йилга нисбатан 100,2 фоизга ёки 17315 млн.тн.км.га бажарилди. ўз ўрнида, бу кўрсаткич “Қўқон”, “Қўнғирот”,“Қарши” ва “Термиз” минтақавий темир йўл узелларида бажарилмаганлиги қайд этиб ўтилди. Ҳисобот даврида 13,8млн. йўловчи ўз манзилларига етказиб қўйилди, йўловчи айланмасининг ҳажми 2783 млн. йўловчи-км.ни ташкил этди.Шунингдек, ёнилғини самарасиз сарфлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар минтақавий темир йўлузелларининг локомотив деполари мисолида қайд этиб ўтилди. Электр энергияси нинг меъёрдан ортиқчасарфланиши ҳам узеллар мисолида кўрсатиб ўтилди.   Маърузадакомпания раисининг 2012 йил 12 декабрдаги 559-Н сонли буйруғига асосан 2013 йилда компания корхоналаридахаражатларни 20 фоизга камайтириш вазифаси қўйилганлиги ва ҳисобот даврида компания асосий фаолияти бўйичахаражатларни ўтган йилга нисбатан 189,2 млрд. сўмга ёки 17,6 фоизга камайтирганлиги таъкидлаб ўтилди.   “Ҳаракатдаги таркиб воситаларни ва темир йўлларни модернизацияқилиш” Дастурининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида барча манбалар ҳисобидан капиталтаъмирлашга жами 219,5 млрд.сўм маблағ сарфланди. 2013 йилнинг 9 ойида 1063 та вагоннинг хизмат муддати узайтирилди.87 та локомотив тубдан таъмирланди. 182 км. темир йўл реабилитация қилинди, 39,36 км. янги темир йўл қурилди.Қуюв-механика заводида ёпиқ ва усти очиқ вагонни қуриш бўйича Россия сертификатлаш регистридан мувофиқликсертификати олинган бўлиб, унга асосан 146 та ёпиқ ҳамда 193 та усти очиқ вагон ишлаб чиқарилди.   Шунингдек, 242,5 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди.Саноат корхоналарида таққослама нархларда 209,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Аҳолига 37,1млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа ўтказиш давридаумумий қиймати 160,3 млрд. сўмлик жами 42 та шартномалар имзоланди.   Мажлисда кўрилган барча масалалар атрофлича муҳокама этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишчора-тадбирлари, келгуси иш режалари белгилаб олинди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]