Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33874
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилганига 17 йил тўлди

Bo'limi: Новости Мира |


1996 йили 18 октябр куни Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан АмирТемур хиёбонига туташ ҳудудда Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилган. Темурийлар даври меъморчилигига замонавий архитектура анъаналарини уйғунлаштириб бунёд этилганмузей биноси Соҳибқирон давридаги саройларга монанд.    Музейнинг баландлиги 31, диаметри 70 метр. Музей гумбазини ёритиб турган "Зумрад" деб номланган муаззамқандилнинг оғирлиги икки тоннадан ошади. Унга беш юзта ёритгич жамланган.   Музей уч қаватдан иборат. Биринчи қаватида хазинахона, кутубхона, анжуманлар зали, маъмуриятжойлашган. Иккинчи қаватдаги девор марказидан давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ғояси асосида миниатюрачирассомлар С.Қорабоев, Ғ.Камолов, Х.Назиров, Т.Болтабоев томонидан ишланган "Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор"деб номланган панно жой олган.   Учинчи қаватдан МарказийОсиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар,ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.   Дастлаб музей фондидан600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3,5 мингдан ошади.   Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўтказилаётган халқаро кўргазмаларда музей ўзининг нодирэкспонатлари билан фаол қатнашаётгани мамлакатимизнинг бой тарихи, қадимий маданияти ва буюк аждодларимизмеросини хорижда ҳам кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда. Ўтган даврда музейда жуда кўплаб кўргазмаларташкил этилди. Франция, АҚШ, Германия, Австралия каби мамлакатларда ўтказилган ана шундай кўргазмалархалқаро жамоатчиликда катта қизиқиш ўйғотди.   Ўтган даврмобайнида музей халқимизнинг қутлуғ қадамжоларидан бирига айланди.   Мамлакатимизга ташриф буюрган олий ва юқори мартабали меҳмонлар, расмий делегациялар вакиллариюртимизнинг бошқа диққатга сазовор жойлари қатори Темурийлар тарихи давлат музейини ҳам катта қизиқишбилан томоша қилади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]