Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33437
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тез орада Нидерландияда “ақлли” йўл пайдо бўлади

Bo'limi: Новости Мира |


Яқинда Нидерландияда дунёдаги биринчи “ақлли” йўл пайдо бўлади. Учироқларни ўзи ёқиб-ўчириб туради, ҳароратдаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантиради ва ҳайдовчиларнингхавфсизлиги ҳақида қайғурадиган бўлади.
“Ақлли” йўлни яратиш ғояси голландияликдизайнер Дан Рузегаарднинг миясига келди. Келажак йўли фақат автомобиль яқинлашаётган пайтда ёритилади,унинг уюрмали оқимларини эса юзлаб флюгерлар ва динамо-машиналар айлантириб туради. Улар ёруғлик диодличироқларга энергия етказиб беради. Бу йўлда электрокарлар ҳаракат пайтида зарядланиши мумкин, бунинг учунулар махсус полосани танласа бўлди. Йўл белгисининг ўзи қоронғиликда ёришиб туради. Ҳайдовчилар учун бевосита йўл тасмасининг ўзида огоҳлантирувчи белгиларни қўйиш лойиҳадаги кейинги қадамҳисобланади. Махсус бўёқ таркибидаги кристаллар ҳароратга қараб ўз рангини ўзгартиради. Масалан, йўллармузлаш хавфи пайдо бўлганида, асфальтда қор пайдо бўлади, агар
йўл қуруқ бўлса – қуёш.
Голландиялик ҳайдовчилар келаси йил бошидаёқ “ақлли” йўлдан юришлари мумкин бўлади. Осс шаҳарчасиёнидаги йўл участкасида бир неча ойдан сўнг тунда ёниб турадиган йўл белгиси пайдо бўлади, кейин эса“ақлли” йўл қопламаси синовдан ўтказилади. Агар эксперимент муваффақиятли якунланса, келажак йўлитехнологияси Голландиядаги бошқа трассаларда ҳам қўлланилади.
Муҳандислар ўзлойиҳаларини қуйидаги тарзда тақдим этди:

{YOUTUBE}IBTx87xiscs{/YOUTUBE}



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]