Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50329
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




«Theatre.Uz-2013»: устоз актёрлар шогирдлари маҳоратидан баҳраманд бўлишди

Bo'limi: Новости Мира |



2013 йил 20 октябр соат 17:00 да VIII Art Week Style.Uz. санъат ҳафталиги доирасида пойтахтимиздагиЎзбекистон ёшлар театри саҳнасида «Theatre.Uz-2013»IV халқаро театр фестивали очиқ деб эълон қилинди.


Очилиш маросимида Ёшлар театрининг актёрлари юзларига грим қилиб, турлиобразларни яратиб олишган. Улар фестиваль бошлангунга қадар ҳар бир йиғилган меҳмонларни турли томошаларкўрсатиб кутиб олишди. Фестивальга ижро этган роллари ҳозиргача саҳнадан тушмай келаётган устоз актёрларҳам ташриф буюришди.

Фестивални очиб бериш учун саҳнага Ўзбекистон ёшлар театридиректори Наби Абдураҳмонов, актёр Фотиҳ Жалолов чиқишди.

Наби Абдураҳмоновбарча йиғилганларни фестиваль билан табриклаб, чет элдан ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди ватўртинчи бор ўтказилаётган «Theatre.Uz-2013 хадқаро театр фестивалида бизни қандай намойишлар кутаётганлигитўғрисида маълумот берди.

Бу йил Theatre.Uz-2013 фестивалида 6 та хорижий спектакль,республикамиз театрлари жамоаларидан 6 та, пойтахтимиз театрларидан 8 та спектакль ҳамда Ёшлар ижоди дастурива театр ижодкорлари томонидан 4 та маҳорат дарси ўтказилади.

Фестиваль давомидатеатр ихлосмандлари бутун дунёга машҳур муаллифлар асарларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.Хусусан, А.Навоий, А.Қодирий, У. Хаджибеков, А.Барикко, И. Члаки ва бошқаларнинг асарлари асосида тайёрланганспектакльлар намойиш этилади.

Фестивалда намойиш этиладиган турли жанр вамавзулардаги чуқур маъноли спектакльлар энг талабчан томошабинларда ҳам катта таассурот қолдириши аниқ.Theatre.Uz-2013фестивалида республикамиз вилоятлари ва пойтахтимизда фаолият юритадиган театрлар ҳамда Литва,Россия, Исроил, Тожикистондан ташриф буюрган театр жамоалари иштирок этади. Фестивалнинг асосий мақсади ёш профессионаллар ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли ижодий ҳамкорликалоқаларини ўрнатиш, янги авлод театр ижодкорлари кучи билан янги театр жамоатчилигини яратишгакўмаклашишдан иборат.
Шундан сўнг Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигида И. Нетаняхь асариасосида тайёрланган Happy End спектакли намойиш этилди.

Саҳна томошабинлар, машҳур актёрлар билан тўлди. Йиғилганларнинг барчасидеярли икки соат давом этган спектаклни зўр қизиқиш билан томоша қилишди.

Happy End спектаклида XIX асрнинг 1-ярмида Гитлернингхалққа ўтказаётган зулмидан жабр чекётган бир яҳудий оиласи орқали бутун халқнинг ўша даврда тортганазоб-уқубатларию Гитлернинг шафқатсизларча олиб борган сиёсати очиб берилган.
Фестивалда намойиш этилган спектакль ҳар бир томошабинни чуқур ўйга толдирадиган, тарихга назар ташлашгаундайдиган, қолаверса, ҳеч кимга қарам бўлмай, озод яшаётганимизни эслатиб турадиган, керак бўлса, ёруғкунларнинг қадрини англашга ўргатадиган чуқур маъноли саҳна асари, десак муболаға бўлмайди.
Спектаклда бош ролни истеъдодли, ёш актёр Ҳ. Солиҳов ижро этди:
-Бугунгиспектакль томошабинларимизда ажойиб ҳиссиёт уйғотади, деб ўйлайман, Негаки, бу даражадаги спектакль бизнингтеатр саҳнасида шу кунгача қўйилмаган. Спектаклда Гитлернинг канцлер бўлишиданолдинги яҳудийларнинг Берлиндаги ҳаёти кўрсатиб берилган. Бу жиддий мавзу, албатта. Гавҳар СИДДИҚОВА Фотомухбир: Равшан Дадабоев



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]