Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50405
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотига берилди

Bo'limi: Новости Мира |


Нобель қўмитаси тинчлик бўйича 2013 йилги Нобель мукофотинингсоҳибини эълон қилди.
Бу сафар мукофотга Гаагада жойлашган Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ)муносиб кўрилди. Ҳозир айнан шу ташкилот мутахассислари Сурияда кимёвий қурол-яроғни йўқ қилиш устидаишламоқда. Мукофот сайтида тақдирлаш маросимининг тўғридан-тўғри трансляцияси олиббориляпти. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, КҚТТ “кимёвий қурол-яроғни йўқ қилиш бўйича кенг миқёслифаолияти” учун мукофотланади. Бундан олдин покистонлик 16 ёшли Малала Юсуфзаи тинчликмукофоти учун асосий даъвогар сифатида айтилганди. У 2012 йилда аёллар таълими муаммолари ва толибларнингжиноятларига бағишланган блогни юритгани учун маҳаллий толиблар томонидан таъқибга учраганида машҳурбўлиб кетди. Қад этиб ўтамиз, тинчлик мукофотига жами 259 нафар номзод даъвогарлик қилганбўлиб, уларнинг номи сир тутилмоқда. "BBC News” тарқатган маълумотларга кўра, уларнинг орасида Америкаармиясининг собиқ аскари Брэдли (Челси) Мэннинг, конголик гинеколог Денис Муквеге, мисрлик Мэгги Гобран вамуҳожирларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи “Фуқаролик кўмаги” хайрия ташкилотининг раҳбари россияликСветлана Ганнушкина ҳам бор. Маълумот учун: Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти 1997 йилибутун дунё бўйлаб кимёвий қуролни тарқатмаслик режимини кузатиш учун ташкил этилган. Дунёнинг 190 та давлатиушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади. Ангола, Миср, Шимолий Корея, Жанубий Судан (конвенцияни имзоламаган),Исроил ва Мьянма (имзолаган, лекин ратификация қилмаган) давлатлари КҚТТга аъзо эмас. 



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]