Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33424
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришга $77,7 млн ажратилади

Bo'limi: Новости Мира |




2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришга 77,7 миллион АҚШдоллари миқдоридаги маблағ йўналтирилади.   Маълумотларгақараганда, Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларига сайёҳлардан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариолди-сотдиси билан шуғулланувчи ҳамда тажриба алмашиш ниятидаги хорижий компания ва фирмалар вакиллари ҳамтез-тез келиб туради.   Тошкент вилоятига келиб-кетувчи сайёҳларйилдан-йилга кўпаймоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, бу ердаги мавжуд инфратузилмани янада ривожлантириш,кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш ҳамда сифатини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.   Айни кунларда ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида вилоятнинг туризмсалоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, янги сайёҳлик йўналишлариочиш, дам олиш ва саёҳат қилиш билан боғлиқ шарт-шароитларни янада яхшилаш, сайёҳларни минтақанинг тарихийва маданий мероси билан кенгроқ таништириш, транспорт-коммунал инфратузилма объектлари комплекси биланЧимён-Чорвоқ рекреацион зонасида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бир қатор ишлар амалгаоширилмоқда.   Вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт бошбошқармасидан маълум қилишларича, бу борадаги ишларга 77,7 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланади.Амалга ошириладиган ишлар вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари, Молия ҳамда Адлия вазирликлари,“Ўзбектуризм” миллий компанияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат, “Давархитектқурилиш” ҳамда “Ергеодезкадастр” қўмиталари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида бажарилади. Лойиҳаларнимолиялаштиришга хорижий инвестициялар, кредитлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳам жалб этилади.   2013-2015 йилларга мўлжалланган дастурга биноан вилоятдаги ўн бештатарихий-маданий мерос объектининг қиёфаси янгиланади. Йигирмага яқин замонавий меҳмонхона бунёдэтилади.   Туризм ривожини транспорт хизматисиз тасаввур этишқийин. Вилоятда  бу масала бўйича ҳам муайян ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.  Хусусан, Ҳожикенттемир йўл вокзалидан рекреацион ҳудудгача йўловчи ташиш хизматларини кенгайтириш, янги йўналишлар очишҳамда 253 енгил автомашина, икки юзга яқин автобус харид қилиш режага киритилган.   Туризм соҳасида ишлайдиган мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунинг учунзарур шарт-шароит яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу ишлар доирасида Бўстонлиқ туризм касб-ҳунар коллежинингмоддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича ишлар олибборилади. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]