Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33412
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкентда Марказий Осиё кинология маркази раҳбарлари йиғилдилар

Bo'limi: Новости Мира |


29 ноябрь куни пойтахтимиздаги Миллий кинология марказида БОМКА Ривожлантириш дастурининг 8 босқичидоирасида “Гиёхванд ҳамда қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларини қидириш” йўналиши бўйича навбатдагиминтақавий ўқув курсларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
 
БирлашганМиллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи комиссиясининг Марказий Осиё давлатларичегараларини бошқариш ва гиёҳванд моддаларни олдини олишга
кўмаклашувчи дастур доирасида ташкилэтилган курслар 16 сентябридан 30 ноябригача давом этди.
 
Тадбир доирасида Марказий Осиё давлатларибожхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарларининг бешинчи минтақавий анжумани ҳамбўлиб ўтди.
 
Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон,Туркманистон ва Тожикистон республикаларининг чегара ва божхона тузилмаларида фаолият
юритаётганкинология хизматлари раҳбарлари, Шунингдек, ЕХҲТ, ШҲТ  Ижроия қўмитаси, Туркия Ҳамкорлик ватараққиёт ҳалқаро агентлиги (TIKA), БМТнинг Гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдиниолиш бошқармаси, Техник ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, АҚШ, Буюк Британия, Болгария, Чехия, Исроил,Италия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалариходимлари  иштирок этишди.
 
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Ғ.Шукуров, БМТТараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Яко Силиерслар сўзга чиқишди.
  Таъкидланганидек, Ўзбекистон БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг турлиихтисослаштирилган минтақавий лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Бу йўналишдаги энг
муваффақиятлилойиҳалардан бири - Марказий Осиё давлатлари чегараларини бошқариш ва гиёҳванд моддаларни олдини олишгакўмаклашувчи БОМКА Ривожлантириш дастури бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2004 йилда тасдиқланган.  
Мазкур Дастур доирасида ташкил этилган турли хил ўқув ва таништирув семинарларида 2004 йилдан буёнДавлат божхона қўмитаси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари фаол иштирокэтиб келишмокда. Натижада қўлга киритилган янги билим ва назарий кўникмалар миллий божхона хизматифаолиятида ўз аксини топиб келмоқда.
 
Лойиҳа доирасида ўтган йиллар давомида Марказий Осиёдавлатлари ва Афғонистоннинг 145 нафар кинологлари “Гиёҳванд моддаларни қидириш” ҳамда “Қурол-аслаҳа вапортловчи моддаларни қидириш” йўналишларида минтақавий ўқув курсларида таҳсил олишди. Хусусан, жориййилдаги навбатдаги минтақавий ўқув курсларини Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг 20 нафар кинологлариякунига етказишди.
 
Тадбирда иштирокчиларга ўқув курсларини тугаллаган кинологлар томониданхизмат итлари кўмагида гиёҳванд модддалар ва портловчи  воситаларни излаб топиш бўйича кўргазмали амалийчиқишлар намойиш қилинди. Шундан сўнг, минтақавий ўқув курсларини якунлаган кинологларга битирувдипломлари тантанали тарзда топширилди.
 
Тантанали ёпилиш маросимидан сўнг, куннинг 2-ярмидаМарказий Осиё давлатлари божхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарларинингбешинчи минтақавий анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуман доирасида иштирокчи давлатлар вакиллариўзларидаги кинология хизмати фаолияти, қўлга киритилган натижа ва тажрибалар юзасидан кўргазмали чиқишларташкил қилишди. Шунингдек, Миллий кинология марказида кинолог мутахассислар ва хизмат итлари учуняратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
 
Анжуманнинг энг муҳим натижаларидан биришундаки, унда Марказий Осиё давлатлари божхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарлариМувофиқлаштирувчи
Кенгашининг 2014 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Анжуманякунида Марказий Осий давлатларида кинология хизматларини янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсияларишлаб чиқилди.
 
Минтақадаги ноёб ва ягона Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрдаПрезидентимиз ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий кинология хизматини ташкилэтиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Қарорда Марказ вазифалари сирасига Марказий Осиёмамлакатлари учун кинологларни ўқитиш ва хизмат итларини наслига қараб танлаш ва тайёрлаш ҳам киритилганбўлиб, ушбу вазифаларни сифатли ва тўлақонли бажариш самараси ўлароқ, 2008 йилда Миллий кинология МарказигаЖаҳон божхона ташкилоти томонидан минтақавий марказ мақоми берилган.
 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]