Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши ниҳоясига етди

Bo'limi: Новости Мира |


Тошкент шаҳрида 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашинингўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Мажлис Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ШавкатМирзиёев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Серик Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бошвазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев, Россия Федерацияси ҳукуматиРаиси Дмитрий Медведев ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзоданинг тор доирадаги учрашувибилан бошланди. Музокарада ШҲТ Бош котиби Дмитрий Мезенцев ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроияқўмитаси директори Чжан Синьфэн ҳам иштирок этди.
 
Ўзаро ишонч ва ишчанлик руҳида ўтган мулоқотчоғида ШҲТ фаолияти изчил ривожланиб бораётгани, аъзо давлатлар ўртасида 2007 йилда имзоланган Узоқ муддатлияхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома бунда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизматқилаётгани алоҳида таъкидланди, дея хабар беради ЎзА.
 
ШҲТ қисқа муддатда жадал ривожланиб,нуфузли  халқаро ташкилотга айланди. Унинг халқаро майдондаги мавқеи йил сайин ортиб, ташкилотга аъзо бўлишистагини билдирган давлатлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
 
ШҲТнинг асосий мақсад ва вазифалариаъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, минтақавий тинчлик, хавфсизлик вабарқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт, фан-техника, таълим, маданият, энергетика, транспорт, экология кабисоҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборат.
 
Ўтган йиллар мобайнида ШҲТҳудудида замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш,ШҲТга аъзо давлатлар ва, умуман, бутун минтақани барқарор иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш,ижтимоий-маданий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим шартномавий-ҳуқуқий асос яратилди.
  Ҳукумат раҳбарлари кенгаши иштирокчилари ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг сўнгги мажлисида ҳукуматларолдига қўйилган вазифалар – аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий,гуманитар ҳамда транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга доир кенг кўламдаги масалаларни кўрибчиқдилар.
 
Ҳукумат раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликдастури ҳамда 2012-2016 йилларда ШҲТ доирасида лойиҳавий фаолиятни янада ривожлантириш тадбирлари режасинингижросини кўриб чиқдилар. Таъкидлаш жоизки, ташқи иқтисодий ва ташқи савдо маҳкамалари раҳбарларининг жориййил 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган кенгашида иқтисодий ва инвестициявийҳамкорликни ривожлантириш мақсадида мазкур дастур ва тадбирлар режасини бажариш бўйича келишиб олинганэди.
 
Кенгашнинг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТБанклараро бирлашмаси кенгаши раислари, кузатувчи давлатлар вакиллари – Афғонистон Ислом Республикасииккинчи вице-президенти М.Халилий, Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосариС.Сингх, Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири М.Неъматзода, Мўғулистон Бош вазиринингўринбосари Д.Тэрбишдагва, Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг миллий хавфсизлик ва ташқи ишларбўйича маслаҳатчиси С.Азиз, шунингдек, ҳамкор халқаро ташкилотлар вакиллари – Бирлашган МиллатларТашкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТ ЭСКАТО ижрочи котиби Н.Хейзер, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочикотиби С.Лебедев, АСЕАН Бош котиби ўринбосари Н.Линь қатнашди.
 
Мажлис иштирокчилари ШҲТИшбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолиятига оид ахборотларни тинглаб, уларнинг фаолиятини ижобий баҳоладилар. Ушбу тузилмаларга Ташкилот доирасида ШҲТ ҳудудида барқарор ижтимоий-иқтисодийривожланишни таъминлаш борасида, хусусан, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш,иқтисодиётнинг  юқори технологик тармоқларини жадал ривожлантириш, саноат инфратузилмаларинимодернизациялаш, сармоявий лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, ШҲТга аъзодавлатларнинг ишбилармон доиралари ва молиявий тузилмалари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш орқалиамалий кўмак беришга йўналтирилган лойиҳавий фаолиятни ривожлантириш бўйича ўзаро алоқаларнифаоллаштиришни тавсия этдилар.
 
Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, бандликни таъминлаш,айниқса, ёшлар ўртасида бандликни ошириш масалаларини ҳал этиш муҳимлиги, бунда меҳнат, бандлик ва ижтимоийсоҳалардаги чора-тадбирларни мувозанатлашган иқтисодий ва молиявий сиёсат билан уйғунликда олиб боришлозимлиги қайд этилди. 
 
Ҳукумат раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатлар жаҳон иқтисодиёти барқарор ўсишсуръатларига эришишидан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.
 
ШҲТга аъзо давлатлар ўзмамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада ривожлантириш, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнимустаҳкамлаш ва юқорида қайд этилган масалаларни ҳал этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш орқалиушбу мақсадларга эришишга ўз ҳиссасини қўшаётир.
 
Ҳукумат раҳбарлари ШҲТга аъзодавлатлар ишбилармон доираларининг юқори технологияли ва инновацион қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш,иқтисодиётнинг инфратузилма, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм каби муҳимтармоқларида лойиҳаларни амалга ошириш, кўргазма-ярмарка фаолияти ва мультимодал транспорт-логистикакомплексларини ривожлантиришга қаратилган амалий ташаббусларини маъқуллади.
 
Ҳукумат раҳбарлариШҲТга аъзо барча давлатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, минтақавий савдо-иқтисодий ваинвестиция ҳамкорлигини чуқурлаштириш, жаҳон иқтисодиётида минтақанинг аҳамиятини оширишга қаратилганмулоқотни кучайтириш ва молия-банк ҳамкорлигини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан,Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ушбу мажлисида ШҲТ Тараққиёт банки ва ШҲТ Тараққиёт жамғармасини ташкилэтиш борасидаги ишларни давом эттириш юзасидан қабул қилинган қарор муҳим аҳамиятга эга.

Мажлисдатранспорт ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашустувор аҳамият касб этиши тасдиқланди. ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлигиниянада ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Бу минтақадаги мавжуд транзит имкониятларидансамарали фойдаланиш, транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш учунқулай шарт-шароитлар яратиш ҳисобидан ШҲТ маконида товарлар айланиши  ва инвестиция фаоллигини оширишимконини беради.
 
Ҳаво, автомобиль ва темир йўл қатнови, қурилиш ва мультимодал транспорт-логистикакомплексларидан самарали фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигитаъкидланди.
 
Шу муносабат билан мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқароавтомобиль ташишлар учун қулай шароит яратиш тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш зарурлиги ва буавтомобилда юк ташиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг
ишончли ҳуқуқий асоси бўлиши қайд этилди.
 
ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаҳамкорликка оид битимларни амалга ошириш бўйича кўп томонлама алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигигаалоҳида эътибор қаратилди.
 
Шу жиҳатдан Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мазкур мажлиси доирасидаимзоланган ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида юқумли касалликлар натижасида вужудга келадиган эпидемиологиквазият ҳақида ахборот алмашиш дастури  муҳим аҳамиятга эга.
 
Шунингдек, атроф-муҳитнимуҳофаза қилиш, маданият, таълим, спорт, туризм, фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорликни янадаривожлантириш, мамлакатларнинг бой тарихий-маданий меросини тарғиб этиш мақсадида минтақанинг сайёҳликсалоҳиятидан янада тўлароқ фойдаланишга оид алоқаларни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришгакелишиб олинди. Бу ШҲТ ҳудудида истиқомат қилаётган халқлар ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорликмуносабатларини мустаҳкамлашга, уларнинг манфаатлари йўлида маданиятлараро мулоқотни фаоллаштиришгахизмат қилади.
 
Мажлисда ШҲТ Котибиятининг Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонламасавдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш жараёнига доир ҳисоботи маъқулланди, унинг 2014 йилгибюджети тасдиқланди. ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий ва ташкилий фаолиятига оидқатор масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
 
ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукуматраҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси якунлари бўйича Қўшма коммюнике имзоланди.
 
Оммавийахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис самарали бўлгани, имзоланган ҳужжатлар ШҲТмамлакатлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
  Ҳукумат раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси юксак савияда ташкилқилинганини эътироф этиб, Ўзбекистон томонига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирдилар.
  Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2014 йилдаҚозоғистон Республикасида ўтказилади.
 
                                                                         
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]