Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33414
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг транспорт вазирлари учрашишди

Bo'limi: Новости Мира |




15 ноябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспортвазирларининг олтинчи кенгаши бўлиб ўтди.   Кенгаш ишидаЎзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси,Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси транспорт маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бошкотибининг ўринбосари А.Носиров иштирок этди.   КенгашгаЎзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев раислик қилди, деяхабар беради ЎзА.   ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги барчайўналишлар, шу жумладан, транспорт соҳасида ҳам самарали ривожланмоқда.   Тадбирда ШҲТ доирасида транспорт соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги аҳволи вауни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.   ШҲТгааъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари)нинг бўлиб ўтадиган мажлисида ШҲТга аъзо давлатларҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро ташувлар учун қулай шароит яратишга оид битимни имзолашгатайёрлаш транспорт соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг муҳим вазифаси экани ҳамда бу битим минтақадаавтомобиль қатновини ривожлантириш, ташкилотга аъзо давлатларнинг транспорт салоҳиятини, ўзаро савдо-сотиқҳамда инвестициялар ҳажмини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.   Кенгашда транспорт соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш, транспортинфратузилмасини, хусусан, темир йўл транспорти объектларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, транзитташишлар ҳажмини кўпайтириш, юкларни темир йўл транспортида ташишда тарифларни оптималлаштиришга доирсиёсат ҳамда юкларга бандаргоҳларда ва чегарадан ўтишда ишлов беришда комплекс ставкаларнимувофиқлаштириш учун имкон қадар қулай шарт-шароит яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш орқалиҳамкорликни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш тўғрисида келишиб олинди.   Шунингдек, ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш,чунончи, аэронавигация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро аэропортларни ташкил қилиш вабошқариш, истиқболда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида янги ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарали авиайўналишларнишакллантириш бўйича тажриба алмашиш, минтақада янги халқаро интермодал логистика марказларини ташкил этишва фаолият кўрсатаётган марказлар имкониятларидан самарали фойдаланишга доир масалалар  ҳам кўрибчиқилди.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]