Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50396
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Тошкентга жаҳон стандартларига жавоб берадиган тўртта замонавий электровоз келтирилди

Bo'limi: Новости Мира |



“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг локомотив ва юк саройи“O’ZEL” туркумидаги 4 та янги юк электровозлари билан тўлдирилди.
Ўтган даврмобайнида компания локомотив парки 27 та замонавий, юқори самарали электровозлар билан тўлдирилган бўлиб,улар компания йўлларида юқори унум билан ишлатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ахборотхизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13мартдаги “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК локомотивлар саройини янгилаш тўғрисида”гиқарорига  мувофиқ бу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда. Лойиҳа Хитой Халқ Республикаси “ЭКСИМ”банки иштирокида 11 та “O’ZEL” туркумидаги юк электровозларини харид қилишни назарда тутади.Мутахассисларнинг фикрига қараганда, лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати беш йил қилиб белгиланган. Янгиэлектровозларни қуришда CNTIC-CNADLR консорциуми (ХХР) “Toshiba” компанияси ишлаб чиқарган электр жиҳозларданфойдаланди.

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон темир йўллари локомотивпаркига яна 3 та ана шундай замонавий юк электровози қўшилди. “O’ZEL” туркумидаги юк электровозларинингқолган 8 таси ҳам юртимизга шу йилнинг ўзида етиб келиши режалаштирилган эди. Келишувга кўра, ҳарид қилиниширежалаштирилган электровозларнинг 4 таси муддатидан илгари юртимизга келтирилди. Ўзбекистонтемирйўлчиларининг астойдил саъйи-ҳаракатлари туфайли хитойлик ҳамкорлар билан юк электровозларинилойиҳалаш ва тайёрлаш муддатларини қисқартиришга муваффақ бўлинди. Қолган 4 та электровозни эса йил охиригақадар етказиб олиб келиш режалаштирилган.

“O’ZEL” туркумидаги юк электровозлариишлаб чиқарилишида илгари олиб келинган “Ўзбекистон” сериясидаги 12 та ва “O’zbekiston-yo’lovchi” сериясидагийўловчи электровозларининг муҳандислик ва техник кўрсаткичлари янада такомиллаштирилди. Ўзбекистонмутахассислари томонидан муҳандислик ечимлари юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олинди ва янгиэлектровоз бир неча афзалликларга эга: - тоғли ҳудудларда ишлаш шароитларитакомиллаштирилган (денгиз сатҳидан 1800 м баландликда); - қисқа вақтдаги қуввати 6000 (кВт)дан 7200 (кВт) гача кўтарилган; - “Toshiba” IBGT замонавий блоклари қўлланилган; - бортда видеокузатувнинг мавжудлиги; - тормозларни бошқаришда машинист учунэлектрон кран қўлланилган; - сенсорли борт монитори қўлланилган (HMI).

Техниканинг энг сўнгги талаблари асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолдаишлаб чиқарилган “O’ZEL” туркумидаги юк электровозлари энергия иқтисод қилади, эҳтиёт қисмлари экологиктоза ҳисобланади. Улар бугунги кун локомотивлари бўлиб, халқаро стандартларга тўлалигича жавоб беради.
“O’ZEL” туркумидаги юк электровозларининг йўлга қўйилиши компания учун сезиларлидаражада техник-иқтисодий самарадор ҳисобланади. Жумладан, электровозни таъмирлаш ишларидаги меҳнатни 25%,маҳсулот сарф-харажатини  40% га,  электр энергияси харажатлари эса 10% қисқаради. Ташиладиганпоездларнинг оғирлиги 12% га ошади.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]