Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50369
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Туркия Европа ва Осиёни бирлаштирувчи туннелни очди

Bo'limi: Новости Мира |


Туркия ўз тарихида илк бор Истанбулнинг Европа ва Осиё қисминибирлаштирувчи Босфор кўрфази остидан ўтган сув ости темир йўл туннелини ишга туширди.

Туннелнингочилиш маросими турк инқилобининг 90 йиллиги нишонланаётган куни бўлиб ўтди.  “Marmaray” (Мармар денгизи ва "ray" – “темир йўл”) деб номланувчи ушбу лойиҳага кўра, туннелнинг умумийузунлиги 13,6 км га етади. Унинг сув остидан ўтадиган қисми эса 1,4 км ни ташкил этади.
Шу ўринда, туннел қурилишида Япония ҳам иштирок этганини қайд этиш жоиз. Япон корпорацияларилойиҳага бир миллиард долларга яқин маблағ инвестиция қилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард долларниташкил этди.
Темирйўл туннели орқали йўналишларнинг ҳар бирида соатига қарийб 75минг кишини олиб ўтиш мумкин бўлади. Ҳозир Босфор усти орқали ҳар куни 2 миллионга яқин киши иккитаавтомобиль йўли орқали ўтмоқда, бунинг устига бу ерда тез-тез тирбандликлар ҳам юзага келади.
Мазкур лойиҳа сейсмик фаол зона орқали ўтгани боис ишончсиз сифатида танқид остига олинган эди.Туркия транспорт вазири Бинали Йилдирим жаҳон ҳамжамиятига “Мармарай” туннели мустаҳкам қилибқурилганини ишонтириб айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, туннел магнитудаси 9 ва ундан кўп бўлган ерсилкинишларига чидай олади.
ОАВ тарқатган хабарларга кўра, иккита қитъани боғлашникўзда тутувчи дастлабки лойиҳалар бундан 150 йил олдин муҳокама қилинган. Хусусан, туннел ўтказиш лойиҳасинижиддий тарзда 1891 йилда султон Абдул Мажид II даврида режалаштириш ишлари бошланган.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]