Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50380
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Веналарнинг варикоз кенгайиши: аломатлари, сабаблари ва профилактикаси

Bo'limi: Новости Мира |


 Веналарнинг варикоз кенгайишида бир нечта босқичфарқланади.
Биринчи босқич – ёқимсиз ҳислар ва оғриқ бўлмайди, фақат веналарнингчиқиб қолгани, қизил “юлдузчалар” ва сонлар ёки болдирларда томир тўрларини кўриш мумкин, кечга яқиноёқларнинг енгил шишгани ҳис этилади.
Иккинчи босқич – болдир ва товон суягинибирлаштирувчи бўғимда кўзга ташланадиган шишлар асосан кечқурунлари ва юкламалардан кейин пайдо бўлади,кечаси болдир мушаклари тортишиши, увушиб қолиши, санчиши, жимирлаши сезилади.  Учинчи босқич – оёқ шишлари кўзга ташланади, терида ва тери ости бириктирувчи тўқималарида қотган жойларшаклланади, пигментация, дерматитлар пайдо бўлади, қичиш ва шишиш ҳисси пайдо бўлади. Тўртинчи босқич – оёқ терисида трофик яралар ҳосил бўлади.
Агар оёқларингиздаоғирлик ҳис қилсангиз, оёқларингиз шишса, агар тизза остида, тўпиқда ёки болдирда кўплаб томир“юлдузчалари”, веналарнинг варикоз кенгайишини кўрсангиз, мутахассисга мурожаат қилинг. Вена томирлариниУТТдан ўтказиш натижалари веналарни даволаш усулини белгилашда ёрдам беради. Рақамлар ва фактлар
Томирлар варикоз кенгайишининг у ёки бу аломатлариривожланган мамлакатлар аҳолисининг 70% да учрайди. Бу касалликка асосан аёллар мойил бўлади. Уларда варикоз25-45 ёшлар оралиғида пайдо бўлади, эркакларда эса – 45-50 ёшларда. Ушбу хасталик ўзининг асоратлари биланхавфлидир. У ҳар тўртинчи беморда 10 йилдан сўнг ногиронликка олиб келади.  Касаллик сабабчилари:
 -  ўтроқ ҳаёт тарзи ёки оёқларда тикка туриб ишлаш(сартарошлар ва сотувчилар);  - ортиқча вазн;  -  оғир юккўтариш;  -  ҳомиладорлик, балоғатга етиш давридаги гормонал ўзгаришлар;  -  гормонал контрацептивларни қабул қилиш; -  томирларнисиқувчи, танага ҳаддан ташқари ёпишиб турадиган кийимлар (ёпишиб турувчи жинси шимлар, қалин колготкалар,чулкилар, гольфилар ва резинаси сиқиб турувчи пайпоқлар, тўпиқни сиқувчи боғичли пойабзал);   -  оёқларни чалиштириб ўтириш;  -   кашандалик.   Профилактика
   - агар узоқ вақт тиккатуриш ёки ўтиришингизга тўғри келса, қулай вақт топилиши билан оғирликни оёқ учидан товонга ва товондан оёқучига ҳамда бир оёқдан иккинчисига туширинг;     - қон фаолроқ айланиши учунимконият топилганида зинапоядан юқорига ва пастга югуринг;     - паст пошналипойабзал кийинг – унинг баландлиги 4 см дан ошмаслиги керак, кечки базм туфлиларининг пошнаси эса – 6см дан кўп бўлмагани маъқул;     - бўш вақтингизда оёқларни бироз кўтарганҳолда ётинг (улар юрак сатҳидан 15- 20 см баландликда бўлиши керак);     - энгяхши профилактика воситаларидан бири – бу даволовчи трикотаж. Уни албатта кийиб юринг!



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]