Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33421
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Вьетнамда ноёб ҳайвон суратга олинди

Bo'limi: Новости Мира |


Вьетнамда олимлар 15 йил ичида илк бор саолани, яънижуфттуёқлиларнинг ноёб турини кўришга муваффақ бўлди.
Ушбу сирли ҳайвон “тузоқ”-камера ёрдамидасуратга олинди, дея хабар беради Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси.
Саола қувуршохлилар оиласига мансуб бўлиб, ўзининг “Pseudoryx nghetinhensis” номини шохлари тоғ кийикларининг шохига ўхшаганиучун олган. Саола шохларининг узунлиги ярим метргача етади. Жуда камдан-кам учрагани учун “Осиё яккашохи”номини олган ушбу ҳайвон антилопа ва буйволга “қариндош” ҳисобланади. 
Вьетнамва Лаосда яшовчи саола фақат 1992 йилдагина кашф этилган. Овчининг уйида ғаройиб шохли бош суягини кўрганолимлар янги турни кашф этишганини англаб етади. Ўшанда бу воқеа шов-шувга айланганди, чункимутахассислардан ҳеч ким ХХ аср охирида йирик сут эмизувчиларнинг янги номаълум турини кашф этишмумкинлигини кутмаганди. Илк бор тирик саолани 1996 йилда Лаосда ушлаб олиш ва суратга туширишга муваффақбўлинган. Охирги бор саолани 1998 йилда Вьетнамда кўришган. Яна бир йилдан кейин эса ҳайвонни Лаосқўриқхонасида фото-“тузоқ” ёрдамида суратга олишади. Шунингдек, 2010 йилда лаослик деҳқонлар саолани ушлаболгани қайд этилади, бироқ ҳайвон тез орада нобуд бўлган. “Осиё яккашохи” тутқунликда узоқ яшамаслигикузатилган.
Саола кашф этилганидан кейин 20 йилдан сўнг ҳам олимлар ушбу ҳайвоннингтабиий хусусиятлари, уларнинг хатти-ҳаракатлари ва сони ҳақида жуда кам маълумотга эга. Улар бир неча юзтаёки бор-йўғи бир неча ўнта бўлиши мумкин.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]