Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




WhatsApp ва «Билайн-Ўзбекистон» раҳбарлари келишмай қолишди

Bo'limi: Новости Мира |



WhatsApp илова-дастури асосчиларидан бири Ян Коум «Билайн-Ўзбекистон» тижорат директориДмитрий Григорьевнинг илова-дастур реклама кўринишида трафик ейиши ҳақидаги фикрларини рад этди. Бу ҳақда Daryo.Uz интернет-нашри хабар бермоқда.


«Билайн»нинг Ўзбекистондагиабонентлари сони 10 миллиондан ошиқ бўлиб, уларнинг 7 фоизи смартфонлардан фойдаланади. «Билайн-Ўзбекистон»тижорат директори Mezon.Uz интернет-нашрига берган интервьюсида ҳозирги вақтда ёшлар орасида жуда оммалашибкетган WhatsApp илова-дастури реклама кўринишида кераксиз трафик юбориш орқали абонент ҳисобидаги трафикниаёвсиз «ейиши»ни таъкидлаган.


«Шу трафикни пулга чиққанда ҳосил бўладиган маблағ эса«Билайн-Ўзбекистон»нинг SMS Unlim хизмати нархи билан деярли тенг бўлиб қолади», деб иддао қилади«Билайн-Ўзбекистон» тижорат директори Дмитрий Григорьев.


Айни вақтда, ушбу масала юзасидан Daryo.Uzинтернет-нашри WhatsApp компаниясига сўров юборган. Компания асосчиларидан бири Ян Коум (Jan Koum) берган жавобгакўра, илова-дастурга рекламалар жойлаштирилмайди ва дастур ҳеч қачон «реклама кўринишидаги кераксизтрафик»ни емайди.


Шунингдек, қайд этишича, WhatsApp орқали ҳар қандай алоқа оператори абоненти биланмулоқотда бўлиш мумкин. Маблағ интернет трафиги ҳисобидан сарфланади. «Билайн-Ўзбекистон»нинг SMS Unlim хизматиорқали эса фақатгина тармоқ ичида чексиз SMS хабарлари жўнатиш мумкин. «Шундай экан, [WhatsApp дастури билан«Билайн»нинг SMS Unlim хизматини] ўзаро таққослаш мумкин эмас», деб ёзади Daryo.Uz.

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]