Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33437
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон

Bo'limi: Новости Мира |


Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Туркманистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 25 ноябрькуни етиб келди.
 
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг бу галги Тошкент учрашуви олийдаражадаги самарадор ва фаол мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлди.
 
Олий мартабали меҳмонни расмийкутиб олиш маросимидан кейин Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яккама-якка суҳбатидаЎзбекистон-Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий вахалқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 
Суҳбат чоғидамамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, Туркманистонраҳбарининг ушбу ташрифи ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатдорлик, яхши қўшничилик тамойилларига асосланганикки томонлама муносабатларга янги суръат бахш
этиши таъкидланди.
 
Ўзбекистон ва ТуркманистонБМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида изчил ҳамкорлик қилиб келаётгани, мамлакатларимизнингминтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммоларга ёндашувлари,  қарашлари ўхшаш ва яқин экани қайд этилди.Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик кабитаҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликка доир масалаларни ҳам муҳокама этдилар.
  Президентлар икки томонлама ҳамкорлик стратегияси ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарбмуаммолар юзасидан ўзаро келишилган позиция ишлаб чиқиш мақсадида олий даражадаги учрашувларни мунтазамдавом эттиришга келишиб олдилар.
 
Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокарани Ўзбекистонва Туркманистон расмий делегациялари аъзолари иштирокида давом эттирдилар.
 
Икки мамлакат ўзароманфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларгамувофиқ изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади. 
 
Кейинги беш йилда ўзаро товар айирбошлашҳажми 3 баробардан зиёдроқ ўсиб, 2012 йил якунларига кўра 450 миллион АҚШ долларидан кўпроқниташкил этди.Ўзбекистоннинг Туркманистонга экспорти минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, полиз маҳсулотлари, электриква механик ускуналар, транспорт воситалари, қора ва рангли металлардан ишланган буюмлар ва турли соҳадагихизмат кўрсатишдан иборат.

Туркманистондан юртимизга нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари,сульфат кислота каби товарлар келтирилади.
 
Ўзбекистон томони 2012 йилда имзоланган Ўзаро етказиббериш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда 2013-2017 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидагишартномага мувофиқ икки томонлама савдо ҳажмини янада ошириш ва уни диверсификация қилиш мақсадга мувофиқэканини таъкидлади. 
 
Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий ҳамкорлигида транспорткоммуникациялари устувор жиҳат саналади. Икки мамлакатнинг автомобиль ва темир йўллари яхшиинтеграциялашган тизим бўлиб, нафақат Ўзбекистон ва Туркманистон, балки учинчи давлатлар учун ҳам қулайтранзит мажмуи вазифасини ўтамоқда. 2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ҳудудиданТуркманистонга тегишли 304,9 минг тонна юк ташиб ўтилган бўлса, ушбу давлат ҳудудидан юртимизга қарашли 283,8минг тонна юк олиб ўтилди. Транспорт коммуникациялари ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ваўзаро келишилган тариф сиёсати юритиш икки томон салоҳиятини тўлиқ юзага чиқарибгина қолмай, Ўзбекистон ваТуркманистоннинг учинчи давлатлар учун жозибадорлигини ҳам оширади.
 
Ўзбекистон томонинингфикрича, Эроннинг Бандар Аббос ва Туркиянинг Мерсин бандаргоҳлари йўналиши бўйича Туркманистонкоммуникацияларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини ошириш учун тарифларни оптималлаштириш, қулайпреференциялар жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, мамлакатларимизнинг Форс кўрфазипортларига чиқишини таъминлаш учун Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон-Қатар халқаро транспорт ва транзитйўлагини барпо этиш тўғрисидаги битимни изчил ва тизимли равишда амалга ошириш зарур.
  Мамлакатларимиз халқаро миқёсдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида катта тажрибага эга.
2009 йилнинг декабрь ойида ишга тушган Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувури бунинг ёрқинтасдиғидир.
 
Музокарада қўшма корхоналар, миллий фирма ва компаниялар ваколатхоналарининг сониникўпайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Масалан, Ашхобод шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганавтомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияткўрсатмоқда. Хўжалик субъектлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги амалийқадам бўлган мазкур корхона икки мамлакат бу борада талай имкониятларга эга эканини намоён этади.
  Туркманистон томони “Навоий”, “Жиззах”, “Ангрен” иқтисодий зоналари билан таништирилди.  
  Музокарада агросаноат мажмуи соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тўлиқ амалга оширишзарурлиги қайд этилди. Бу битим қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб бериш, пахтачилик ва ғаллачилик,ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоялаш, селекция, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янадакенгайтиришни назарда тутади.
 
Музокарада сайёҳлик соҳасида мамлакатларимиз улкан имкониятларгаэга экани таъкидланди. “Буюк ипак йўли” сайёҳлик лойиҳаси доирасида комбинациялашган саёҳатлар ташкилқилиш орқали бу соҳадаги алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди. 
 
Музокаралар якунидаЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули БердимуҳамедовҚўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Маданий-гуманитар соҳада 2014-2016 йилларгамўлжалланган ҳамкорлик дастури, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартарафэтиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Жиноий йўл билан орттирилган даромадларни легаллаштириш ватерроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
  Шунингдек, икки мамлакатнинг кимё саноати ва туризм компаниялари, ахборот агентликлари, товар-хомашёбиржалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.
  Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедовмузокаралар очиқ, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида, ишчан кайфиятда ўтганини, эришилган келишувлармамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар. Ўзаромуносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида манфаатлар ва қарашларнингмуштараклиги, шунингдек, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан позиция ва ёндашувлар ўхшаш ва яқинлигияна бир карра ўз тасдиғини топгани қайд этилди.
 
Туркманистон Президенти ГурбангулиБердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи давом этмоқда.
 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]