Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон $1 млрдли тўқимачилик маҳсулотлари сотиш бўйича шартнома имзолади

Bo'limi: Новости Мира |



16-17 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган IX Халқаро Ўзбекистон пахта ватўқимачилик ярмаркаси якунларни сарҳисоб қилди.   Ярмаркаякунлари бўйича 680 минг тоннадан ортиқ Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди.Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича эса қиймати 1 млрд АҚШдолларидан зиёд миқдордаги шартномалар тузилди.   Жаҳонбозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига талаб тобора ошиб бораётир.Шу боис, аввалги йиллардагидек, бу борада шартномалар тузиш жараёни давом этади. Ярмаркада ишбилармонларўртасида мустаҳкам йўлга қўйилган янги ҳамкорлик алоқалари шунга хизмат қилмоқда.   Пахта теримини механизациялаштиришни кенгайтиришга катта эътиборберилмоқда. Ярмаркада «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш йўлга қўйилганМХ-1,8 модернизацияланган пахта териш машиналари намойиш этилди. Жорий мавсумда мамлакатимиз пахтадалаларида фойдаланиш жуда қулай, ишончли, ҳосилнинг 90 фоизигача тўлиқ тера оладиган ва чет элда ишлабчиқарилган машиналарга нисбатан бир неча баробар арзон бўлган минг дона ана шундай такомиллаштирилганпахта териш машинаси ишлатилди.   «Ўзэкспомарказ»нинг алоҳидапавильонида мамлакатимиз енгил саноати корхоналарининг ип, полотно, газлама, тайёр тикувчилик, трикотаж вашойи каби хилма-хил маҳсулотлари ҳам кенг намойиш этилди. Мазкур тармоқ жадал ривожланмоқда. Сўнгги уч йилдаяна 74 корхона ишга туширилиб, модернизация қилинди. Улар 131,2 минг тонна ип, 14 минг тонна трикотаж полотно, 42,8миллион дона тикувчилик-трикотаж ва 19,8 миллион дона пайпоқ маҳсулотлари, 16,4 миллион квадрат метр газламаишлаб чиқариш қувватига эга. Ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди. Тармоқ корхоналарини модернизация қилиш,техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига мувофиқ умумий қиймати 1,7 миллиард долларлик қатор инвестициялойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.   Ярмаркамамлакатимиздаги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарига ўз ҳамкорлари доирасини янада кенгайтириш имкониниберди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]