Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33419
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон фуқароларининг 91,6 фоизи ўз оилаларини мустаҳкам деб ҳисоблайди

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 21 йиллиги арафасида «Ижтимоий фикр» жамоатчиликфикрини ўрганиш маркази «Оила ва маънавият» мавзусида сўров ўтказди.
 
Сўровномадақатнашганларнинг 89,6 фоизи давлатнинг оила масалаларига қаратаётган эътиборини юқори баҳолашини маълумқилган. 90 фоизи эса оилалардаги маънавият ва маърифатни юксалтириш бўйича масалаларни ҳал қилишдадавлатнинг фаол ўрнини қайд этиб ўтган.

Сўровнома қайси ижтимоий институтлар Ўзбекистон аҳолисиорасида маънавиятнинг шаклланишига энг кўп таъсир кўрсатаётганини ҳам аниқлаб берган, дея хабар беради ЎзА.Натижаларга кўра, оила (86,7 фоиз), маҳалла (48 фоиз), таълим муассасалари (52,3 фоиз), ижтимоий муҳит (35,9),шунингдек, ОАВ (25 фоиз) маънавиятнинг шаклланишида муҳим роль ўйнамоқда.

Тадқиқот давомидареспондентларнинг 73,5 фоизи ўз оилалари фаровонлиги «яхши» ва «жуда яхши» деб баҳолашган. Сўровнома шуникўрсатганки, Ўзбекистон фуқароларининг 91,6 фоизи ўз оилаларини мустаҳкам ва бахтли деб ҳисоблайди, айниқса,қишлоқ жойларда бу фикрдагилар сони кўп.

Сўровномада иштирок этганларнинг 90 фоизининг фикрича,маънан соғлом, Ватанга содиқ болалар ҳамжиҳатлик ва иноқлик ҳукмрон бўлган бутун ва аҳил оилаларда воягаетади.

Респондентларнинг мутлақ кўпчилиги оилалардаги ажрашишлар ва фуқаролик никоҳларигақарши эканлигини маълум қилган. Ўз оилавий бизнесини очиш ҳақидаги саволга ҳар учинчи респондент ижобийжавоб берган. Сўров натижасида Ўзбекистонда оилавий бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун барча иқтисодий,ҳуқуқий ва ижтимоий шароитлар яратилгани маълум бўлди.

Фуқароларнинг фикрича, ЎзбекистонПрезиденти томонидан оила тараққиётига кўрсатилган эътибор самараси ўлароқ, мустақиллик йилларидасамарали оила сиёсати амалга оширилмоқда, оилаларининг моддий аҳволи яхшиланиб, ҳаёт даражаси ўсмоқда,маънавий-ахлоқий қадриятлар мустаҳкамланмоқда.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]