Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50329
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон Гонконг устидан ғалаба қозонди ва ОК

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралашида Гонконгга қарши сафарда майдонга тушди ва ғалабагаэришди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубоги йўлланмасини нақд қилиши учун етарли бўлди.
Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ташаббусга эга бўлсаларда, биринчи бўлимда ҳисобни очаолмадилар, дея хабар беради uff.uz. Бўлимнинг энг эътиборли воқеаси эса, 45 дақиқада бўлди. Йўқ, йўқ, термажамоамиз гол ура олмади, шунчаки ўша дақиқада Сардор Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатган Чеун Кин Фунгқизил карточка олиб, майдондан чиқариб юборилди. Худди биринчи учрашувда бўлгани сингари бунисида ҳамгонконгликлар бир киши кам бўлиб қолдилар. 

Шундоқ ҳам ҳимояда ўйнаётган ва тўпга 27 фоиз ҳолатдагигаэгалик қилиб турган рақиб бир киши кам бўлиб қолгач иккинчи бўлимда тамоман ҳимояга ётиб олди. Термажамоамиз футболчилари томонидан пайдар-пай тепиб турилган тўплар эса дарвозабонга камдан камҳолатлардагина етиб борди, барча зарбалар йўлига Гонконг ҳимоячилари қалқон бўлардилар. Аксинча,кутилмаганда 81 дақиқада гонконгликлар гол уриб қўйишлари ҳам мумкин эди. Яхши ҳамки Элдорбек Суюновсовуққонлик билан ҳаракат қилди ва ўта хавфли вазиятда жамоамизни қутқариб қолди.

Афтидан бу вазияттерма жамоамиз футболчилари учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилди. Ниҳоят 83 дақиқада Гонконгдарвозасига гол киритилди. Ислом Тўхтахўжаев ҳимояда ўйнаган бўлсада, охирги вақтлардаги амплуаси ҳужумчилиги ёдига тушиб қолди чоғи, жарима майдончасига ёриб кирди. Бу вазиятда Воҳид Шодиев қулайроқвазиятда турганди ва сўнгги зарбани беришга қарор қилди. Натижада ҳисоб 1:0.

Шундан сўнг ҳамфутболчиларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо фақат 89 дақиқага келиб Одил Аҳмедов гол киритишгамуваффақ бўлди, 2:0. Осиё кубоги-2015 саралаши

Гонконг - Ўзбекистон — 0:2

Голлар: ВохидШодиев (83), Одил Аҳмедов (89).

Гонконг: Япп Хун Фаи, Ли Чи Хо, Бае Хи, Чан Сиу Ки (Жеймс Макки, 80), Лам КаВаи, Ло Кван Йе, Чеун Кин Фунг, Наеделин Энди Ханнес, Леун Чун Понг, Чан Ман Фаи (Чу Инг Жи, 72), Квок Кин Понг.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Хошимов (Баходир Насимов, 46),Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандаров (Шавкат Саломов, 75), Сардор Рашидов, ВоҳидШодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 81)

Четлатиш: Чеун Кин Фунг 45.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]