Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50373
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон Гонконг устидан ғалаба қозонди ва ОК-2015 йўлланмасини қўлга киритди

Bo'limi: Новости Мира |




Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралашида Гонконгга қарши сафардамайдонга тушди ва ғалабага эришди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубоги йўлланмасини нақдқилиши учун етарли бўлди.

Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ташаббусга эгабўлсаларда, биринчи бўлимда ҳисобни оча олмадилар, дея хабар беради uff.uz. Бўлимнинг энг эътиборли воқеаси эса,45 дақиқада бўлди. Йўқ, йўқ, терма жамоамиз гол ура олмади, шунчаки ўша дақиқада Сардор Рашидовга нисбатанқўполлик ишлатган Чеун Кин Фунг қизил карточка олиб, майдондан чиқариб юборилди. Худди биринчи учрашувдабўлгани сингари бунисида ҳам гонконгликлар бир киши кам бўлиб қолдилар. 

Шундоқ ҳам ҳимояда ўйнаётган ва тўпга 27 фоиз ҳолатдагига эгалик қилиб турган рақиб бир киши кам бўлибқолгач иккинчи бўлимда тамоман ҳимояга ётиб олди. Терма жамоамиз футболчилари томонидан пайдар-пай тепибтурилган тўплар эса дарвозабонга камдан кам ҳолатлардагина етиб борди, барча зарбалар йўлига Гонконгҳимоячилари қалқон бўлардилар. Аксинча, кутилмаганда 81 дақиқада гонконгликлар гол уриб қўйишлари ҳам мумкинэди. Яхши ҳамки Элдорбек Суюнов совуққонлик билан ҳаракат қилди ва ўта хавфли вазиятда жамоамизни қутқарибқолди.

Афтидан бу вазият терма жамоамиз футболчилари учун огоҳлик қўнғироғибўлиб хизмат қилди. Ниҳоят 83 дақиқада Гонконг дарвозасига гол киритилди. Ислом Тўхтахўжаев ҳимояда ўйнаганбўлсада, охирги вақтлардаги амплуаси  ҳужумчилиги ёдига тушиб қолди чоғи, жарима майдончасига ёриб кирди.Бу вазиятда Воҳид Шодиев қулайроқ вазиятда турганди ва сўнгги зарбани беришга қарор қилди. Натижада ҳисоб1:0.

Шундан сўнг ҳам футболчиларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо фақат 89дақиқага келиб Одил Аҳмедов гол киритишга муваффақ бўлди, 2:0.   Осиё кубоги-2015 саралаши

Гонконг - Ўзбекистон — 0:2

Голлар: Вохид Шодиев (83), Одил Аҳмедов (89).

Гонконг: Япп Хун Фаи, Ли Чи Хо, БаеХи, Чан Сиу Ки (Жеймс Макки, 80), Лам Ка Ваи, Ло Кван Йе, Чеун Кин Фунг, Наеделин Энди Ханнес, Леун Чун Понг, Чан МанФаи (Чу Инг Жи, 72), Квок Кин Понг.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Анзур Исмоилов, ИсломТўхтахўжаев, Даврон Хошимов (Баходир Насимов, 46), Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, ЖамшидИскандаров (Шавкат Саломов, 75), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 81)

Четлатиш: Чеун Кин Фунг 45.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]