Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова 86 ёшида вафот этди

Bo'limi: Новости Мира |



2 ноябр куни Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова 86 ёшида вафот этди.
Коммуна Исмоилова 1927 йил Хива яқинида ўқитувчи оиласида туғилган. Асл исми Уллибибибўлган санъаткорнинг илк чиқиши 13 ёшида илк бор “Фарҳод ва Ширин” спектаклининг оммавий саҳнасиданбошланган. Уруш йилларида Гавҳар Раҳимова, Фахриддин Содиқов раҳбарлигида ташкил топган концерт ансамблиУрганчга келганда, Коммуна улар билан танишиб, ансамбль таркибига қўшилади. Пойтахтга санъаткор 1943 йил 14ёшида келади.

Коммуна Исмоилованинг овози сопрано типида бўлиб, юқорирегистрдаги учинчи октаванинг ре-ре-диэз нотасигача етади. Хонанда овозини усталик билан ишлата олган,ашулачилик анъаналарига хос қочиримлар, нолалардан моҳирона фойдалана олган. Унинг “Гўрўғли” достони“Равшан” қисмидаги “Болама ўхшайди овозинг сани…” қўшиғи ҳали-ҳануз аҳамиятини йўқотмаган. Шунингдек,“Шошмақом”дек бебаҳо дурдонани ҳам ижро этган.

Яқин кунгача Коммуна ИсмоиловаГлиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида дарс берган.

Санъаткор иштирокидаги сўнгги кўрсатув НТТ телеканали орқали намойиш этилган “Парвоз завқи”кўрсатуви бўлган эди. Кўрсатувнинг санъаткор иштирокидаги сонини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
1-қисм



2-қисм





Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]