Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистон Республикаси Президенти Латвияга ташриф буюради

Bo'limi: Новости Мира |




16-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ЛатвияРеспубликаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Латвияда бўлади.   Учрашувлар ва музокаралар чоғида Латвия раҳбарияти биланЎзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари, долзарбминтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади, деб хабар беради ЎзА.      Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, сиёсий,савдо-инвестиция, транспорт-коммуникация соҳалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид икки томонламаҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатларни  имзолаш режалаштирилмоқда.   Бугунги кунда Латвия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасидаЎзбекистоннинг энг йирик уч савдо шериги қаторидан жой олган. Давлатларимиз ўртасида ўрнатилган мумкинқадар кўп қулайлик яратиш режими ўзаро товар айирбошлашнинг оғишмай ўсиб боришига кўмаклашмоқдаки, 2012 йилиунинг миқдори 240 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этди. Ўзбекистон Латвияга юқори сифатли пахта толаси,машина-мотор мойлари, дори-дармон маҳсулотлари ва бошқа товарларни  экспорт қилади. Асбоб-ускуналар,транспорт воситалари, пластмасса, шунингдек, логистика хизматлари эса Латвиядан импортнинг асосини ташкилқилади.   Бугунги кунда республикамизда латвиялик сармоядорлариштирокида тузилган 22 та корхона фаолият кўрсатмоқдаки, уларнинг 6 таси 100 фоиз Латвия капитали асосида барпоэтилган. Мазкур компанияларнинг фаолияти мебель ишлаб чиқариш, тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш,қандолатчилик саноати, полиграфия ва савдо-сотиқ сингари соҳаларни қамраб олган.   
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]