Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50305
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистонда глобал акция старт олди

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистонда 25 ноябрдан 10 декабргача хотин-қизларҳуқуқларини ҳимоя қилишга жамоатчилик эътиборини жалбэтиш мақсадида «Уйдаги тинчликдан жаҳондаги тинчлик сари» шиори остида акция ўтказилмоқда. 
  Ушбу тадбир ҳар йили БМТ шафелигида бутун дунёда ўтказиладиган глобал акциянинг бир қисмидир, дея хабарберади ЎзА. 
 
Мамлакатимизда мазкур акция Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллийассоциацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқаро кураш ассоциацияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси(UNFPA),  БМТ Тараққиёт дастури, қатор халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.
  Хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш, уларнитадбиркорлик соҳасига фаол жалб қилиш, касаначиликни ривожлантиришга оид кенг кўламли чора-тадбирларамалга оширилмоқда. Давлат дастурлари доирасида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида касаначиликнийўлга қўйиш, хотин-қизлар иштирокида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга имтиёзлимикрокредитлар ажратиш, хизмат кўрсатиш ҳамда сервис соҳасини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. 
  Аёллар ва қизлар мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирокэтаётир. Улар орасида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам машҳур инсонлар – корхоналар, ташкилотлар ва ННТ  раҳбарлари, фермерлар, шифокорлар, фан, маданият, санъат, таълим соҳалари намояндалари кўп.
 
Шуниси эътиборлики, барча соҳаларда, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари,давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини таъминлашда гендер тенгликни таъминлаш бўйича Мингйилликривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар жаҳон ҳамжамиятитомонидан юксак баҳоланмоқда. 
 
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясиижрочи директори Дилшод Отабоевнинг таъкидлашича, мамлакатимизнинг ушбу глобал акция ва «Уйдаги тинчликданжаҳондаги тинчлик сари» тадбирини ўтказишда фаол иштирок этиши Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқ ваэркинликларини таъминлаш тарафдори эканининг яна бир тасдиғидир. 
 
Тадбир давомида мамлакатимизбўйлаб Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун кураш куни, Бутунжаҳон ОИТСга қаршикураш куни, Халқаро ногиронлар куни, Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган турли тадбирлар, учрашувлар,семинарлар, мусобақа ва танловлар ўтказилади. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]