Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистонда мутлақо соғлом болалар туғилиши 63 фоиздан ошди

Bo'limi: Новости Мира |




Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси ҳар йили тиббиёт ходимлари куни сифатиданишонланади.
Шу сана муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Инсон саломатлиги-бош мақсад”мавзусида пресс-релиз эълон қилди.

Матбуот тарқатмада таъкидланишича, жориййилда юртимизда мутлақо соғлом болалар туғилиши 63 фоиздан ошган. Дунёнинг ривожланган давлатларида мазкуркўрсаткич 70-72 фоизни ташкил этишини инобатга олсак, республикамизда бу борада юксак ўсиш суръатларигаэришилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Яна бир муҳим натижа болаларнинг ирсийхасталиклар ва нуқсонли туғилиши хавфи 2000 йилдагига нисбатан жорий йилда 14 фоиз камайганлигида намоёнбўлади. Ёки 92 фоиз ўғил-қизларимизнинг вазни ва бўйига доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотистандартларига тўлиқ мос келаётганлиги янада қувончлидир.

Маълумки,мамлакатимизда болаларни ўз вақтида эмлашнинг мукаммал тақвими ишлаб чиқилган. Шунга асосан, бугунги кундаюртимизда болаларнинг 98 фоиздан зиёди олдини олиш мумкин бўлган инфекцияларга қарши эмланмоқда. Бунингнатижасида полиомиелит, чақалоқлар қоқшоли, дифтерия, қизамиқ каби касалликларга бутунлай барҳам берилди.Қатор юқумли хасталиклар билан оғриш ҳолатлари кескин камайди.

“Ўзбекистондаҳатто глобал инқирозлар даврида ҳам аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари муттасил ошиб, умр кўришдавомийлиги юксалмоқда. Ўзбекистон бу билан ҳақли равишда фахрланса арзийди”, дейилади Жаҳон соғлиқнисақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Ченнинг пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда она ва боласаломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она — соғлом бола” мавзуидаги халқаросимпозиумнинг очилиш маросимидаги нутқида.

Соғлиқни сақлаш тизимини янадаяхшилаш мақсадида ажратилаётган давлат бюджети маблағларининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлигини эслашўринлидир. Агар ўтган йил соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 2,8 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса, бу йилушбу кўрсаткич 3,4 триллион сўмга етди.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигибошқарма бошлиғи Фаррух Шариповнинг айтишича, тугаб бораётган йилда тиббиёт муассасаларининг моддий-техникбазасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджети ҳисобидан шу йилнинг ўзида 311 миллиард сўмлик қурилиш вареконструкция ишлари якунланади.

Истиқлолга эришгунимизга қадар юртимизда,борйўғи, 2 та фармацевтика саноати корхонаси мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг сони 138 тагаетди. Айни пайтда ана шу корхоналар томонидан 1500 турдаги дори воситалари, тиббий буюм ва техникалар ишлабчиқарилмоқда. 17 та фармацевтика саноати корхонаси эса ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Мамлакатимизда 72 минг нафардан зиёд шифокор, 310 минг нафардан ортиқ ўрта махсус тиббиётходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]