Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33412
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ўзбекистондан яширинча олиб чиқилаётган салкам 10 тонна рангли металл ушланди

Bo'limi: Новости Мира |


Мамлакатимизда рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларнимамлакат ташқарисига контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.
Қашқадарё вилояти божхоначилари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари биланҳамкорликда Қарши туманида фуқаро Ш.Зоировнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислариштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда рангли металл парчалари ноқонуний равишда тўпланаётгани ҳамдаулардан қўлбола усулда алюмин қозонлар тайёрланаётгани фош қилинди. Давлат божхона қўмитаси Ахборотхизмати катта инспектори Ҳусен Тангриевнинг бизга маълум қилишича, кўздан кечириш вақтида, хонадонда 85 донақўлбола қозонлар ва уларни тайёрлашда фойдаланиладиган 27 дона темир қолиплар, салкам 190 кг. алюминпарчалари, шунингдек яширин цеҳда қўлланилаётган бошқа асбоб-ускуналар борлиги аниқланган.   Фарғона каналининг қўшни давлатга туташ қисмини автомобил баллонининг ҳавобилан тўлдирилган резина камералари кўмагида кечиб ўтаётган қонунбузарлар эса наманганлик божхоначиларкузатувига тушиб қолганини сезиб, дарҳол қўшни давлат ҳудуди томон жуфтакни ростлаб қолишди. Аслида,уларнинг “қуён” бўлиши бежиз эмас эди. Улар ташлаб қочишга мажбур бўлган синтетик қоплар ўрнатилгантартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қонунбзарлар 180 кг .дан ортиқ мис ва латун кабирангли металл парчаларини ноқонуний равишда юртимиздан олиб чиқишга уринганлиги аён бўлди.   Тошкент шаҳар божхона ходимлари томонидан “Чуқурсой” темир йўл станциясидареспубликамиз ҳудуди орқали қўшни давлатга йўл олган юк поезди вагонларидан бири божхона назоратиданўтказилганда, унга ортилган оғирлиги салкам ярим тонна мис ва латун каби рангли металл парчалари ноқонунийравишда олиб ўтилаётганлиги маълум бўлди. Қиймати 2 млн сўмдан ортиқ бўлган ушбу металл парчалари учун юкэгаси – қўшни давлат фуқароси С.Аширбеков ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади.   Сурхондарёлик божхоначилар томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тадбир давомида Бойсунтуманида ҳаракатланаётган фуқаро Н.Шайманов бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк машинаси тўхтатилиб, кўзданкечилганда, унинг юкхонасида 1,6 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари ноқонуний равишда олибкетилаётганлиги аниқланди.   Шунингдек, вилоят божхоначилариЯнгиқўрғон туманининг қўшни давлатга туташ ҳудудида ҳаракатлаётган “Зил” русумли юк машинаси тўхтатибтекширишганда, унда фуқаро Р.Саттаров томонидан қиймати 5 млн. сўмдан ортиқ бўлган мис ва латундан иборатсалкам 5,1 тонна рангли металл чиқиндилари қайта сотиш мақсадида ноқонний равишда қўшни давлатга олиб чиқибкетилаётганлиги аниқланди.   Фуқаро Ф.Раҳмоновга тегишли 1,7тоннадан ортиқ рангли металл ортилган яна бир “Зил” юк машинаси эса йўлга отланишга улгурмади.Божхоначилар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилвчи идоралар вакиллари томонидан Янгиқўрғон туманида истиқоматқилувчи З.Хатамовнинг хонадонини амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечириш чоғида ушбу “Зил”нингноқонуний равишда қўшни давлатга чиқишдан олдин бу ерда вақтинча қўним топгани фош қилинди.   Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирувҳаракатлари давом эттирилмоқда.   Рақамларга мурожаат қилсак,жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхоначилар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларибилан ҳамкорликда аниқланган 111 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати салкам 234 млн. сўмлик 104 тоннага яқин қорава рангли металл чиқиндиларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.   Эслатиб ўтамиз, “Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиштўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини ЎзбекистонРеспубликасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг“Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартибитўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металлпарчалари бўйича “Ўзметкомбинат” акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг “Иккиламчиқораметалл”корхоналар хўжалик ҳиисобидаги бошқармаси, рангли металл парчалари бўйича эса “Тошкент рангли металларпарчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти ваколатли тайёрловчиларҳисобланади.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]