Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33432
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




«Yangi intellekt – 2013» танлови ғолиблари аниқланди

Bo'limi: Новости Мира |


8 ноябр куни интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўтказилган «Yangi intellekt – 2013»  танлови ғолибларинитақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Агентлик республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётнирағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардошмаҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятиниқўллаб-қувватлаш, энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш мақсадидаихтиро “Yangi intellekt – 2013” энг яхши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ўтказилишини эълон қилганэди.

Танлов жорий йилнинг 27 майидан 25 октябрига қадар 3 босқичда ўтказилиб, унда иштирок этиш учун 141та талабнома қабул қилинди. Бу кўрсатгич ўтган йилги давр билан таққослаганда 4,7 баробар кўп. Шуниндек,агентликнинг расмий веб-сайтига жорий йилнинг 7 октябридан 20 октябрига қадар танлаб олинган, яъни ихтиро,фойдали модел, саноат намунаси йўналишлари бўйича 10 тадан ва дастурий маҳсулотлар йўналиши бўйича барчакелиб тушган талабномалар он-лайн овоз бериш учун қўйилди.

Комиссия қарори ва он-лайн овоз бериш йўлиорқали тўпланган баллар асосида ғолиблар аниқланди.

Унга кўра 2013 йилнинг “Энг яхши ихтироси”номинациясида 1-ўрин Сулфид-мисли консентратларни қайтарувчи печда эритиш усули учун (“Фан ва тараққиёт”илмий технологик мажмуа ДУК, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ОАЖ, “НТЦ Композит” МCҲЖ)га берилди.
2013 йилнинг “Энг яхши фойдали модели” номинациясида 1-ўрин. Дискли трибометр учун Абу Райҳон Беруний номлиТошкент давлат техника университетига насиб этди.

2013 йилнинг “Энг яхши саноат намунаси”номинациясида бош ўрин “Стол ясатиш учун тўплам” учун “Совпластиал” ОАЖга берилди.

2013 йилнинг“Энг яхши дастурий маҳсулотлар” номинациясида ғолиблик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхонаҚўмитасининг “Божхона қонунчилигининг бузилишлари” автоматлаштирилган ахборот тизими учун берилди.
Танлов ғолибларига мукофотлар Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк томонидан биринчи, иккинчи ваучинчи ўринлар учун пул мукофотлари, дипломлар топширилади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]