Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50490
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Замонавий пардоз воситалари нимаси билан зарарли?

Bo'limi: Новости Мира |



Юз йил олдин аёллар орасида қўрғошинли оқартирувчи воситалар жуда оммабоп  бўлиб,гўзаллик учун улар ўзларини оғир металл билан заҳарлаган.

Бугунги ишлаб чиқарувчилар гўзалликвоситаларини ишлаб чиқаришда токсик моддалардан фойдаланмайди, бироқ улар хавфсизмикин? Ҳозирги косметиквоситаларга ўтмишдан қайси зарарли компонентлар ўтган? Умуман, бугунги косметика зарарлими?
Ҳар йили жаҳон фармацевтика бозорида 100 дан зиёд янги кимёвий моддалар пайдо бўлади, уларнингкўпчилиги косметологияда ишлатилади ва, шу тарзда,  одамларнинг ўзида синалади. Хўш, кремлар вашампунларимиз таркибида нималар бор, янги маҳсулотни харид қилаётганда нималарга эътибор қаратишзарур?
Косметик восита таркибига кирувчи барча моддаларни учта гуруҳга ажратишмумкин:
Фойдали моддалар. Ушбу гуруҳга бор-йўғи учта модда киради: гиалуронкислотаси, эластин ва коллаген. Бунда ҳам улар муайян қўлланиш шароитларидагина фойдали ҳисобланади.
Фойдаси йўқ моддалар. Улар тери ва организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Зарарли. Булар токсик моддалар бўлиб, одамда турли касалликларни келтириб чиқаради.
Пардоз воситаларидаги энг зарарли компонентлар
Минерал ёғлар —нефть-кимё чиқиндилари ҳисобланади, улар ҳуснбузарларни ҳосил қилади ва аллергияга сабабчи бўлади, бунданташқари, теридаги регенерация жараёнларини секинлаштиради. Организмда тўпланиб қолганида, артрит, мигрень,диабет, эпилепсия каби касалликларни ривожлантириши мумкин.
Парафин — минералёғлардан ҳам заҳарлироқ нефть-кимё маҳсулоти ҳисобланади. Глицерин, рекламагақарамасдан терини намлантирмайди, аксинча, уни қуритади. Пропилен гликоль — нефтниқайта ишлаш маҳсулоти ҳисобланади, асосан машинасозликда тормоз суюқлиги ва антифриз сифатида қўлланилади.Бу жуда кучли аллерген бўлиб, у гиперкератоз ва ҳуснбузарларни пайдо қилади, организмда тўпланганида эсажигар ва буйрак токсик заҳарланишга учрайди.
Натрий сульфати ёки лаурил сульфат.Кокосдан олинса ҳам токсик модда ҳисобланади. У юрак, мия, буйрак, жигарга салбий таъсир кўрсатади.Сочларнинг ингичкалашиши ва тўкилишини келтириб чиқаради, аллергик дерматит, конъюнктивит ва, ҳатто,катарактага олиб келади.
Парабенлар тери ферментларини бузади ва организмдатўланиб қолувчи ҳамда гормонал мувозанатни бузувчи ксено-эстрогенлар сифатида таъсир қилади. Баъзимаълумотларга кўра, парабенлар кўкрак бези саратони ривожланишига туртки бўлади.  Фталатлар канцероген моддалар ҳисобланади, уларни болалар сўрғичи ва ўйинчоқларида қўллаш тақиқланган,бироқ косметика саноатида ҳозир ҳам фойдаланилмоқда.
Триэтаноламин ва диэтаноламин(TEA ва DEA) — бу соф кўринишдаги канцерогенлардир. Улар 15 йилдан буён маълум, аммо, шунга қарамасдан, бу моддаларкосметика воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамон қўлланмоқда.
PEG — саратон хасталигиникелтириб чиқарувчи нефтни қайта ишлаш маҳсулоти. Шундай экан, азиз аёллар, косметикавоситаларини харид қилишдан олдин уларнинг таркибини диққат билан ўрганиб чиқинг.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]