Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33430
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Замонавий пардоз воситалари нимаси билан зарарли?

Bo'limi: Новости Мира |


Юз йил олдин аёллар орасида қўрғошинли оқартирувчи воситалар жуда оммабоп  бўлиб, гўзаллик учун уларўзларини оғир металл билан заҳарлаган. 

Бугунги ишлаб чиқарувчилар гўзаллик воситаларини ишлабчиқаришда токсик моддалардан фойдаланмайди, бироқ улар хавфсизмикин? Ҳозирги косметик воситаларга ўтмишданқайси зарарли компонентлар ўтган? Умуман, бугунги косметика зарарлими?
Ҳар йили жаҳон фармацевтикабозорида 100 дан зиёд янги кимёвий моддалар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги косметологияда ишлатилади ва, шутарзда,  одамларнинг ўзида синалади. Хўш, кремлар ва шампунларимиз таркибида нималар бор, янги маҳсулотнихарид қилаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур?
Косметик восита таркибига кирувчи барча моддаларниучта гуруҳга ажратиш мумкин:
Фойдали моддалар. Ушбу гуруҳга бор-йўғи учта модда киради: гиалуронкислотаси, эластин ва коллаген. Бунда ҳам улар муайян қўлланиш шароитларидагина фойдали ҳисобланади. Фойдаси йўқ моддалар. Улар тери ва организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.Зарарли. Булар токсик моддаларбўлиб, одамда турли касалликларни келтириб чиқаради.
Пардоз воситаларидаги энг зарарли компонентлар Минерал ёғлар — нефть-кимё чиқиндилари ҳисобланади, улар ҳуснбузарларни ҳосил қилади ва аллергиягасабабчи бўлади, бундан ташқари, теридаги регенерация жараёнларини секинлаштиради. Организмда тўпланибқолганида, артрит, мигрень, диабет, эпилепсия каби касалликларни ривожлантириши мумкин.
Парафин —минерал ёғлардан ҳам заҳарлироқ нефть-кимё маҳсулоти ҳисобланади.Глицерин, рекламага қарамасдан терининамлантирмайди, аксинча, уни қуритади.Пропилен гликоль — нефтни қайта ишлаш маҳсулоти ҳисобланади, асосанмашинасозликда тормоз суюқлиги ва антифриз сифатида қўлланилади. Бу жуда кучли аллерген бўлиб, угиперкератоз ва ҳуснбузарларни пайдо қилади, организмда тўпланганида эса жигар ва буйрак токсикзаҳарланишга учрайди.
Натрий сульфати ёки лаурил сульфат. Кокосдан олинса ҳам токсик модда ҳисобланади.У юрак, мия, буйрак, жигарга салбий таъсир кўрсатади. Сочларнинг ингичкалашиши ва тўкилишини келтирибчиқаради, аллергик дерматит, конъюнктивит ва, ҳатто, катарактага олиб келади.
Парабенлар териферментларини бузади ва организмда тўланиб қолувчи ҳамда гормонал мувозанатни бузувчи ксено-эстрогенларсифатида таъсир қилади. Баъзи маълумотларга кўра, парабенлар кўкрак бези саратони ривожланишига турткибўлади.
 Фталатлар канцероген моддалар ҳисобланади, уларни болалар сўрғичи ва ўйинчоқларида қўллаштақиқланган, бироқ косметика саноатида ҳозир ҳам фойдаланилмоқда.
Триэтаноламин ва диэтаноламин (TEA ваDEA) — бу соф кўринишдаги канцерогенлардир. Улар 15 йилдан буён маълум, аммо, шунга қарамасдан, бу моддаларкосметика воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамон қўлланмоқда.
PEG — саратон хасталигини келтириб чиқарувчинефтни қайта ишлаш маҳсулоти.Шундай экан, азиз аёллар, косметика воситаларини харид қилишдан олдин уларнингтаркибини диққат билан ўрганиб чиқинг.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]