Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50296
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Жигар учун фойдали бўлган бешта маҳсулот

Bo'limi: Новости Мира |


Жигар – бизни зарарли моддалардан ҳимоя қилиш учун чарчоқнималигини билмай меҳнат қиладиган ўзига хосфильтрдир.

Спиртли ичимликлар, ёғли овқат, озиқ-овқат маҳсулотларидаги кимёвий қўшимчалар,дорилар – буларнинг барчаси жигаримизнинг душмани. Бахтимизга, унинг дўстлари ҳам кам эмас!
Қовоқ
Жигар қизил ва зарғалдоқ рангли этга эга мева-сабзавотларни жуда яхши кўради. Хусусан, ана шундай рангли қовоқда Т витамини кўп бўлиб, у оғир овқатнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради ва бу биланжигарнинг ишини енгиллаштиради.

Ламинария
Ушбу сув ўтини денгиз карами деб ҳам аташади.Унинг барглари 5%га альгин кислотаси тузларидан иборат бўлиб, у “зарарли моддаларнинг табиий утилизатори”номини ҳам олган.
Альгинатлар айрим кимёвий фаол бирикмаларни ҳамда оғир металлар тузларини боғлайди,яъни жигарга организмни зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади.

Сут маҳсулотлари
Қатиқ,ряженка ёки йогуртнинг ёғсиз турларини истеъмол қилган маъқул. Уларнинг барчаси ичак микрофлорасинисоғломлаштиради ва организмдан зарарли моддалар чиқиб кетишига ёрдам беради. Бундан ташқари, сутмаҳсулотлари токсинларни ўзига “шимиб” олади (шу жумладан, организмга ифлосланган ҳаво орқалитушадиганларини ҳам) ва уларни чиқариб ташлайди.

Туршак
Жигар ширинликни яхши кўради, ҳарқандай қуруқ мева эса конфет ва ёғли пирожнийлардан анча фойдалироқ. Яқинда мутахассислар туршакнимунтазам равишда истеъмол қилиш жигар
саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиришини аниқлади.
Зайтун ёғи
Таркибида Е витамини кўп бўлган асосий антиоксидант. У организмни эркин радикаллар,яъни қуёш нури, сигарета тутуни, ифлосланган ҳаво ва радиация туфайли ҳосил бўладиган моддалар таъсириданҳимоя қилади. Жигаримиз ҳам айнан шу зарарли моддалар билан курашишга мажбур.

Жигар учун 5 таасосий витамин

Жигар яхши ишлаши ва чарчаб қолмаслиги учун рационингизда доим “жигар”витаминлари етарли бўлишига аҳамият беринг.

А витамини. Барча қизил ва тўқ сариқмеваларда бор. Айниқса, каротинга сабзи, лавлаги, ўрик, булғорқалампири, қовоқ бой бўлади.

Евитамини. Бошоқлилар, ўсимлик ёғи ва балиқда мавжуд.

Омега‑3 ёғли кислоталари.Улар асосан сельд, форель ёки скумбрия каби ёғлибалиқларда бўлади.

Рибофлавин(В2 витамини). Ушафтоли, нок, лавлаги ва исмалоқда кўп.

Липойкислотаси. Унисут маҳсулотлари, исмалоқ, молгўштида топасиз.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]