Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Зиёда: “Фарзандли бўлсам ҳам, ижодий танаффус қилмайман”

Bo'limi: Новости Мира |




Сўнгги икки йил ўзбек санъакорлари учун жуда ҳам омадли келди, десак, адашмаймиз.Чунки айнан шу йилларда кўплаб машҳурларнинг бахт тўйларига гувоҳ бўлдик. Бугунги суҳбатдошимиз Зиёда ҳам 24 ноябрда севган инсони билан ўз висол оқшомини нишонлаган эди. Шу кунларда эса она бўлиш арафасида. Бугунунинг хонандонида меҳмон бўлар эканмиз, суҳбатимиз фақат оила мавзусига қаратилишига ҳаракат қилдик.
— Келинлик “лавозим”ига эришганингизга ҳам ярим йилдан ошди. Анча ўрганибқолгандирсиз...
— Бугунги ҳаётимдан, бахтимдан, оиламдан жуда хурсандман. Илгаритурмуш қурган дугоналаримнинг қийналганини кўриб, “ҳаёт шуми?”, деган хаёл ўтарди юрагимдан. Аммо бугуноилам билан бахтли ҳаёт кечираяпман деб бемалол айта оламан. Тўғри, қийинчиликлар бор, масъулияти ҳам катта.Ишимиздан ташқари оиламиз учун вақт ажратиб, рўзғорга ҳам улгуришимиз керак. Аммо буларнинг барини бажаришмен учун завқли. Ўрганиб қолганимданми, бугун ҳеч қандай қийинчилик сезмаяпман.
— Кунни режа асосида ўтказсанг, ҳамма нарсага улгурасан, дейишади... Сиз ҳам кунни режадан бошлайсизми?
— (Кулиб) Бизнинг соҳада режа билан ишлашнинг иложи йўқ. Чунки “бугун ишим йўқ, борвақтимни уйда ўтказиб, рўзғор юмушларини қиламан” деганимда албатта, кутилмаган хизмат вазифалари чиқибқолади. Шу сабабли режа учун ортиқча вақт сарфлаб ўтирмайман.
— Аксарият турмушгачиқмаган қизлар негадир қайноналар ҳақида салбий фикрда бўлишади. Сиз-чи?
— Таноламан, турмуш қуришимдан аввал менда ҳам ёмон хаёллар бўлган. “Қайнонам қандай бўлар экан? “Айримфильмларда кўрсатиладигандек зуғумкор бўлармикан?” деб ўйлаганман. Лекин доим яхши ният қилардим. Аллоҳниятга қараб етказар экан, бугун қайнонам менинг иккинчи онам. Бизлар учун барча шароитни яратиб берганлар.Ишимни, санъатимни тушуниб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Бизларни алоҳида уйга чиқариб, ҳеч нарсагачалғимасдан ижод билан шуғуланишимга имкон яратганлар. Қайнонам билан бирга яшамасак-да, дам олиш кунларибориб хабар олиб туришни канда қилмаймиз. Келинлик вазифамни бажаришни яхши кўраман.




— Шу сабаб ҳам турмушга чиққанингиздан кейин ижоддан тўхтамаган экансиз..
— Ҳа. Янги оила аъзоларим, севимли турмуш ўртоғим ишлашим учун барча имкониятларни яратиб беришди.Тўйдан бир ҳафта ўтиб, доимгидек ишимни давом этираверганман. Лекин турмуш ўртоғим доим ёнимда. Биргаишлаганимиз учун ижодимни  танаффуссиз давом эттирдим.
— Демак, продюсер,маъмурлик вазифларини унга топширгансиз?
— Йўқ. У улар менинг доимий ҳамроҳим,кўмакдош, суянчиғим. Аммо продюсерлик ва маъмурлик қилмайди. 
— Бугун яна биркатта бахтга эришиш арафасиз...
— (Жилмайиб) Яратганга шукр, мени шундай бахтгамуносиб кўрди. Юрагимдан ўтаётган ҳислар ҳақида гапиришнинг ўзи ҳаяжон бағишлайди. Қалбимда кечаётганҳислар тўфонини сўзлар билан тушунтириб беролмайман. Илгари оналардан “боламга кийим олсам, ўзимкиядигандек хурсанд бўлиб юраман” деган гапларни эшитардим. Бу ҳақиқат экан. Фарзандим ҳали дунёга келмаганбўлса ҳам унга харид қилган либосларни ўзим киядигандек севиниб юраман.
— Онабўлишингизни билганингизда-чи?
— Бу хабарни билганимда, очиғи кўзимдан тинимсиз ёшқуйилаверган. Биринчи бўлиб турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб қувончим билан бўлишганман. Менинг ҳолатимни кўриб турмуш ўртоғим ҳам кўзига ёш олган эди.  
— Сир бўлмаса, ўғилкутяпсизми ёки қиз?
— Худо етказгани. Менга қолса, биринчи фарзандим  — қиз,кейингиси ўғил бўлишини истайман. Сабаби, аёлга ёрдамчи керак. Аммо бу фикримга турмуш ўртоғим қўшилмаяпти.Ҳамма эркаклар сингари у ҳам биринчи фарзанди ўғил бўлишини истайди. Аммо олдиндан фарзандимизнинг жинсинибилишга шошилмаяпмиз. Бизга қизми, ўғилми фарқи йўқ. Асосий мақсадим - соғлом фарзанд кўриш.



— Ҳомиладорликда кўпчилик аёллар бироз инжиқ бўлибқолади...
— Бу бор гап. Очиғини айтсам, менинг ҳам анча-мунча янги “қилиқ”ларим пайдобўлган (кулади). Ўз-ўзидан инжиқлигим тутиб, ҳеч нарса ёқмай қолади, ҳамма билан уришиб қоламан, сабабсизйиғлашим ҳам мумкин. Ҳатто турмуш ўртоғим билан ҳам гап талашадиган бўлиб қолгандим. Аввалига бу нарсаниунчалик тушунмай, ўзим ҳам ҳайрон бўлардим. Аммо онам, қайнонам бу табиий ҳол эканлигини, буларнинг ҳаммасиўтиб кетишини тушунтиришгач, ён-атрофимдагилар ҳам мендан хафа бўлмайдиган, ўзим ҳам инжиқликларимданхижолат чекмайдиган бўлдим.
— Она туғилажак фарзанди билан кўп суҳбатлашиши керакдейишади...
— Ҳа, бу ҳақида мен ҳам эшитганман. Кўпинча ёлғиз қолганда у билангаплашиб, эртак китоблар ўқиб бераман. Бирга қўшиқ тинглаймиз. Туғилажак фарзандим билан мулоқотниузмасликка ҳаракат қиламан. Чунки у мени эшитади, баъзида ҳаракатлари билан менга жавоб ҳам қайтаради(кулади).
— Сўнгги вақтларда ижодингизда янги қўшиқлар нисбатан кам. Лекин тўйхизматларини канда қилмаяпсиз...
— Тўғри. Лекин доим шифокорим назоратидаман. Уменга доим ҳаракатда бўлишни тавсия этган. Аёл ҳомиладорлигида доимий ҳаракатда бўлса, фарзандқийинчиликсиз дунёга келаркан. Бундан ташқари, кўз тегмасин соғлиғим ҳам ишлашимга имконият яратяпти.Имконият бўлса, нега энди ишлашдан тўхташим керак? Буни одамлар нотўғри тушунмаслигини истардим.
— Тўй-ҳашамларда, одамларнинг назари тегишидан қўрқмайсизми?
—(Ўйланиб)  Қўрқаман. Лекин Аллоҳга ишонаман.  Унинг Ўзи ёмон кўзлардан асрасин. 
— Ўзингизни оналикка тайёрман деб ўйлайсизми?
— (Жилмайиб) Билмасам, қўлданкелгунча яхши она бўлишга ҳаракат қиламан. Келгусида фарзандларимга яхши имкониятлар яратиб беришниятидаман. Аёл киши учун берилган бу бахтни ҳеч нарсани билан ўлчаб бўлмайди.
—Кўпчилик оналар ташқи кўринишини сақлаб қолиш учун фарзандини сунъий йўл билан озиқлантиришга  ҳаракатқилади...
— Мен бу нарсага мутлақо қаршиман. Она ва боланинг меҳри айнан она сутиорқали ўтишини эшитганман. Буни била туриб боламни турли сунъий озуқалар билан боқиш ниятим йўқ. Фарзандимниризқидан айирмайман, қадди-қомат вақт ўтса, тўғриланиши мумкин.
— Фарзандингиздунёга келгандан кейин ижодингизда танаффус бўладими?
— Рости, танаффусга чиқишниятим йўқ. Чақалоқнинг чилласи чиққач,  ижодимни давом эттиравераман. Аммо уйда ўтирган кезларимда ҳамолдин куйланган қўшиқлар ва уларга суратга туширилган клиплар “айланаверади”. Тингловчилар уйда қирқ кун ўтириб қолганимни сезишмайди ҳам (кулади).
— Демак, фарзандингиз тарбиясидаэнаганинг ёрдамидан фойдаланасиз?
— Оиламизда энагалар жуда кўп (кулади). Боламнибегоналар қўлига эмас, ўзимнинг опа-сингилларим қўлига топшираман. Аммо ўзим ҳам четда қараб турмайман. Уларфақат вақтим бўлмаган кезлардагина менга ёрдамга келишади.
— Иримларгаэътиборлимисиз? Масалан, олдиндан фарзандингизга исм танладингизми?
— Аслидаиримчи эмасман. Аммо боламизга исмни туғилгач, танлашни истадик. Исмлар китобини ҳам олиб келиб қўйганмиз.Фарзандимиз эсон-омон дунёга келгач, унга исм танлаймиз. Ирим қилмасдан қанчадан-қанча кийимларни ҳам харидқилиб қўйганмиз.

 
ИЖОД ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
—Жаҳонгир Позилжонов билан куйлаган сўнгги “Олавер” номли дуэтингизни кўпчилик танқид қилди.“Зиёда бу каби қўшиқлар куйлаб, ўз овозини қадрсизлантиряпти” деганлар ҳам бўлди. — Ижодимни илк бошлаган йилларимда “Божалар” гуруҳи билан жуда кўп дуэтлар куйлаганмиз. Аммо сўнггийилларда ҳамма ўз ижоди билан овора бўлиб қолганди. Бу хонанда билан  биргаликда ижод қилишнисоғинганимиз учун дуэт куйлашга қарор қилгандик. Ҳазиломуз қўшиқ ва клип бўлган. Тингловчилар буни нотўғритушунишларини истамасдим. Тез кунларда “Севади ёрим мани” номли янги қўшиғимгаолинган клипни тақдим этамиз. Айнан шу шўх тарона тингловчиларга ёқади деган умиддаман. Зиёда билан суҳбат жараёнида унинг бахтидан сархуш эканини сездик. Оиласи, оналикка тайёрланаётганиҳақида севинч билан гапириб чарчамади. Биз ҳам у билан хайрлашар эканмиз, ундаги майин табассум, бахтлинигоҳлар бир умр тарк этмаслигини тилаб қолдик. 
Алия ТУЛЕМБАЕВАсуҳбатлашди. Фотомухбир Ҳусан ҚОСИМОВ



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]