Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50274
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Зиёда: “Фарзандли бўлсам ҳам, ижодий танаффус қилмайман”

Bo'limi: Новости Мира |


Сўнгги икки йил ўзбек санъакорлари учун жуда ҳам омадли келди, десак, адашмаймиз. Чунки айнан шу йиллардакўплаб машҳурларнинг бахт тўйларига гувоҳ бўлдик. Бугунги суҳбатдошимиз Зиёда ҳам  24 ноябрда севган инсонибилан ўз висол оқшомини нишонлаган эди. Шу кунларда эса она бўлиш арафасида. Бугун унинг хонандонида меҳмонбўлар эканмиз, суҳбатимиз фақат оила мавзусига қаратилишига ҳаракат қилдик.
— Келинлик“лавозим”ига эришганингизга ҳам ярим йилдан ошди. Анча ўрганиб қолгандирсиз...
— Бугунги ҳаётимдан,бахтимдан, оиламдан жуда хурсандман. Илгари турмуш қурган дугоналаримнинг қийналганини кўриб, “ҳаёт шуми?”,деган хаёл ўтарди юрагимдан. Аммо бугун оилам билан бахтли ҳаёт кечираяпман деб бемалол айта оламан. Тўғри,қийинчиликлар бор, масъулияти ҳам катта. Ишимиздан ташқари оиламиз учун вақт ажратиб, рўзғорга ҳамулгуришимиз керак. Аммо буларнинг барини бажариш мен учун завқли. Ўрганиб қолганимданми, бугун ҳеч қандайқийинчилик сезмаяпман.

— Кунни режа асосида ўтказсанг, ҳамма нарсага улгурасан, дейишади... Сиз ҳамкунни режадан бошлайсизми?
— (Кулиб) Бизнинг соҳада режа билан ишлашнинг иложи йўқ. Чунки “бугун ишимйўқ, бор вақтимни уйда ўтказиб, рўзғор юмушларини қиламан” деганимда албатта, кутилмаган хизмат вазифаларичиқиб қолади. Шу сабабли режа учун ортиқча вақт сарфлаб ўтирмайман.
— Аксарият турмушга чиқмаганқизлар негадир қайноналар ҳақида салбий фикрда бўлишади. Сиз-чи?
— Тан оламан, турмуш қуришимдан аввалменда ҳам ёмон хаёллар бўлган. “Қайнонам қандай бўлар экан? “Айрим фильмларда кўрсатиладигандек зуғумкорбўлармикан?” деб ўйлаганман. Лекин доим яхши ният қилардим. Аллоҳ ниятга қараб етказар экан, бугун қайнонамменинг иккинчи онам. Бизлар учун барча шароитни яратиб берганлар. Ишимни, санъатимни тушунибқўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Бизларни алоҳида уйга чиқариб, ҳеч нарсага чалғимасдан ижод биланшуғуланишимга имкон яратганлар. Қайнонам билан бирга яшамасак-да, дам олиш кунлари бориб хабар олиб туришниканда қилмаймиз. Келинлик вазифамни бажаришни яхши кўраман.




— Шу сабаб ҳамтурмушга чиққанингиздан кейин ижоддан тўхтамаган экансиз..
— Ҳа. Янги оила аъзоларим, севимли турмушўртоғим ишлашим учун барча имкониятларни яратиб беришди. Тўйдан бир ҳафта ўтиб, доимгидек ишимни давомэтираверганман. Лекин турмуш ўртоғим доим ёнимда. Бирга ишлаганимиз учун ижодимни  танаффуссиз давомэттирдим.
— Демак, продюсер, маъмурлик вазифларини унга топширгансиз?
— Йўқ. У улар менингдоимий ҳамроҳим, кўмакдош, суянчиғим. Аммо продюсерлик ва маъмурлик қилмайди. 
— Бугун яна бир каттабахтга эришиш арафасиз...
— (Жилмайиб) Яратганга шукр, мени шундай бахтга муносиб кўрди. Юрагимданўтаётган ҳислар ҳақида гапиришнинг ўзи ҳаяжон бағишлайди. Қалбимда кечаётган ҳислар тўфонини сўзлар билантушунтириб беролмайман. Илгари оналардан “боламга кийим олсам, ўзим киядигандек хурсанд бўлиб юраман”деган гапларни эшитардим. Бу ҳақиқат экан. Фарзандим ҳали дунёга келмаган бўлса ҳам унга харид қилганлибосларни ўзим киядигандек севиниб юраман.
— Она бўлишингизни билганингизда-чи?
— Бухабарни билганимда, очиғи кўзимдан тинимсиз ёш қуйилаверган. Биринчи бўлиб турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилибқувончим билан бўлишганман. Менинг  ҳолатимни кўриб турмуш ўртоғим ҳам кўзига ёш олган эди.  
— Сирбўлмаса, ўғил кутяпсизми ёки қиз?
— Худо етказгани. Менга қолса, биринчи фарзандим  — қиз, кейингисиўғил бўлишини истайман. Сабаби, аёлга ёрдамчи керак. Аммо бу фикримга турмуш ўртоғим қўшилмаяпти. Ҳаммаэркаклар сингари у ҳам биринчи фарзанди ўғил бўлишини истайди. Аммо олдиндан фарзандимизнинг жинсинибилишга шошилмаяпмиз. Бизга қизми, ўғилми фарқи йўқ. Асосий мақсадим - соғлом фарзанд кўриш.


— Ҳомиладорликда кўпчилик аёллар бироз инжиқ бўлиб қолади...
— Бу бор гап. Очиғини айтсам,менинг ҳам анча-мунча янги “қилиқ”ларим пайдо бўлган (кулади). Ўз-ўзидан инжиқлигим тутиб, ҳеч нарса ёқмайқолади, ҳамма билан уришиб қоламан, сабабсиз йиғлашим ҳам мумкин. Ҳатто турмуш ўртоғим билан ҳам гапталашадиган бўлиб қолгандим. Аввалига бу нарсани унчалик тушунмай, ўзим ҳам ҳайрон бўлардим. Аммо онам,қайнонам бу табиий ҳол эканлигини, буларнинг ҳаммаси ўтиб кетишини тушунтиришгач, ён-атрофимдагилар ҳаммендан хафа бўлмайдиган, ўзим ҳам инжиқликларимдан хижолат чекмайдиган бўлдим.
— Она туғилажакфарзанди билан кўп суҳбатлашиши керак дейишади...
— Ҳа, бу ҳақида мен ҳам эшитганман. Кўпинча ёлғизқолганда у билан гаплашиб, эртак китоблар ўқиб бераман. Бирга қўшиқ тинглаймиз. Туғилажак фарзандим биланмулоқотни узмасликка ҳаракат қиламан. Чунки у мени эшитади, баъзида ҳаракатлари билан менга жавоб ҳамқайтаради (кулади).
— Сўнгги вақтларда ижодингизда янги қўшиқлар нисбатан кам. Лекин тўй хизматлариниканда қилмаяпсиз...
— Тўғри. Лекин доим шифокорим назоратидаман. У менга доим ҳаракатда бўлишни тавсияэтган. Аёл ҳомиладорлигида доимий ҳаракатда бўлса, фарзанд қийинчиликсиз дунёга келаркан. Бундан ташқари,кўз тегмасин соғлиғим ҳам ишлашимга имконият яратяпти. Имконият бўлса, нега энди ишлашдан тўхташим керак?Буни одамлар нотўғри тушунмаслигини истардим.
— Тўй-ҳашамларда, одамларнинг назари тегишиданқўрқмайсизми?
— (Ўйланиб)  Қўрқаман. Лекин Аллоҳга ишонаман.  Унинг Ўзи ёмон кўзлардан асрасин.  — Ўзингизни оналикка тайёрман деб ўйлайсизми?
— (Жилмайиб) Билмасам, қўлдан келгунча яхши онабўлишга ҳаракат қиламан. Келгусида фарзандларимга яхши имкониятлар яратиб бериш ниятидаман. Аёл киши учунберилган бу бахтни ҳеч нарсани билан ўлчаб бўлмайди.
— Кўпчилик оналар ташқи кўринишини сақлабқолиш учун фарзандини сунъий йўл билан озиқлантиришга  ҳаракат қилади...
— Мен бу нарсага мутлақоқаршиман. Она ва боланинг меҳри айнан она сути орқали ўтишини эшитганман. Буни била туриб боламни турлисунъий озуқалар билан боқиш ниятим йўқ. Фарзандимни ризқидан айирмайман, қадди-қомат вақт ўтса, тўғриланишимумкин.
— Фарзандингиз дунёга келгандан кейин ижодингизда танаффус бўладими?
— Рости,танаффусга чиқиш ниятим йўқ. Чақалоқнинг чилласи чиққач,  ижодимни давом эттиравераман. Аммо уйда ўтирганкезларимда ҳам олдин куйланган қўшиқлар ва уларга суратга туширилган клиплар “айланаверади”. Тингловчиларуйда қирқ  кун ўтириб қолганимни сезишмайди ҳам (кулади).
— Демак, фарзандингиз тарбиясида энаганингёрдамидан фойдаланасиз?
— Оиламизда энагалар жуда кўп (кулади). Боламни бегоналар қўлига эмас,ўзимнинг опа-сингилларим қўлига топшираман. Аммо ўзим ҳам четда қараб турмайман. Улар фақат вақтим бўлмаганкезлардагина менга ёрдамга келишади.
— Иримларга эътиборлимисиз? Масалан, олдиндан фарзандингизга исмтанладингизми?
— Аслида иримчи эмасман. Аммо боламизга исмни туғилгач, танлашни истадик. Исмларкитобини ҳам олиб келиб қўйганмиз. Фарзандимиз эсон-омон дунёга келгач, унга исм танлаймиз. Ирим қилмасданқанчадан-қанча кийимларни ҳам харид қилиб қўйганмиз.

 
ИЖОД ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
—ЖаҳонгирПозилжонов билан куйлаган сўнгги “Олавер” номли дуэтингизни кўпчилик танқид қилди. “Зиёда бу кабиқўшиқлар куйлаб, ўз овозини қадрсизлантиряпти” деганлар ҳам бўлди.
— Ижодимни илк бошлаганйилларимда “Божалар” гуруҳи билан жуда кўп дуэтлар куйлаганмиз. Аммо сўнгги йилларда ҳамма ўз ижоди билановора бўлиб қолганди. Бу хонанда билан  биргаликда ижод қилишни соғинганимиз учун дуэт куйлашга қарорқилгандик. Ҳазиломуз қўшиқ ва клип бўлган. Тингловчилар буни нотўғри тушунишларини истамасдим.Тез кунларда“Севади ёрим мани” номли янги қўшиғимга олинган клипни тақдим этамиз. Айнан шу шўх тарона тингловчиларгаёқади деган умиддаман.Зиёда билан суҳбат жараёнида унинг бахтидан сархуш эканини сездик. Оиласи, оналиккатайёрланаётгани ҳақида севинч билан гапириб чарчамади. Биз ҳам у билан хайрлашар эканмиз, ундаги майинтабассум, бахтли нигоҳлар бир умр тарк этмаслигини тилаб қолдик. 
Алия ТУЛЕМБАЕВАсуҳбатлашди.Фотомухбир Ҳусан ҚОСИМОВ
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]